Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШДИ

×

 2020-02-11 09:13:13    329

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 8 февраль куни Фурқат тумани ҳокими Дилмуроджон Солиев Сурпа қишлоғида янги ташкил этилган 37-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ўтказди.

200 нафардан ортиқ ёшлар қатнашган мазкур учрашувда ёшлар билан биргаликда ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашдилар.

Туман ҳокими учрашувда Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда навбатдаги режаларга тўхталди.

 Битирувчиларнинг Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича Фурқат тумани Республикадаги 200 та шаҳар-туманлар орасида 34-ўринни эгаллаганига урғу бериб, ёшларга таълим-тарбия беришда сифат ва самарадорликни янада ошириш асносида бундан юқори кўрсаткичларга эришиш учун имкониятлар борлигини таъкидлади.

Очиқ ва эркин мулоқот, самимий муносабатлар асосида ўтган ушбу учрашувда туман ҳокими ёшлар билан дилдан суҳбатлашди.  Уларнинг турли масалалар, ҳатто шахсий ҳаётига оид саволларига батафсил жавоблар берди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ стратегияни белгилаб берди.

Учрашув якунида бир гуруҳ фаол ёшларга туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида 37-сонли умумтаълим мактабида туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган махсулотлари кўргазмаси, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларининг қўл меҳнати намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

Учрашувда туманбоши Дилмуроджон Солиев 37-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган турли тўгараклар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.