Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Гулободликлар муаммоси ҳал қилинади

×

 2020-02-13 15:35:40    265

PDF yuklash
Chop etish


“Sеvimli” телеканалининг “Zamon” ахборот дастури орқали 2020 йил 11 февраль куни Фурқат тумани “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Гулобод” маҳалласидаги  электр таъминоти, йўлларни таъмирлаш масалаларига оид танқидий лавҳа эфирга узатилган. Ушбу материал юзасидан Фурқат тумани ҳокимлиги  қуйидагиларни маълум қилади:

Фурқат тумани  ҳудудида 1241,629 км  юқори ва паст  кучланишли ҳаво тармоғи ва 242 дона трансформатор пунктлари мавжуд.

2019 йил давомида туманда  янги  15 дона трансформатор пунктлари ҳамда 11,771 км ҳаво узатиш тармоқлари янги қурилди ва  реконструкция қилинди.

Бундан ташқари  мавжуд ишлаб турган электр қурилмалардан 18 дона трансформатор пункти ва 35,10 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. 45 дона трансформатор пункти ва 112,0 км  ҳаво тармоқлари  жорий таъмирланди.

Манзилли дастурларга асосан бу ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини  модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилда бажариладиган ишларнинг манзилли дастури  тасдиқланган бўлиб, дастурда “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғини “Гулобод” маҳалласига қўшимча 1 дона электр трансформатор пункти  ўрнатиш, 1539 метр масофага янги симёғочлар ўрнатиш ва  тармоқ тортиш, бу мақсадлар учун 187, 7 миллион сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган.

Шу йилнинг биринчи чорагида дастур ижроси таъминланади ҳамда маҳалладаги электр билан боғлиқ муаммолар тўлиқ ҳал этилади.

Туман ҳокимлиги ҳамда Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан  “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғини 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Мазкур дастур асосида маҳаллада йўлларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, ижтимоий соҳа биноларини таъмирлаш бўйича комплекс ишлар амалга оширилади.

Лавҳада кўрсатилган кўприкни мукаммал таъмирлаш  тўғрисида 2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритиш учун таклиф берилган.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.