Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мактабгача таълим ташкилоти таъмирланмоқда

×

 2020-02-17 14:56:50    317

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Болалар боғчасида яроқсиз масаллиқлардан овқат тайёрланмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда Фурқат тумани МТБ тасарруфидаги 40-сонли МТТ ошхона ва омборхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги, соғлом овқатлантириш талаблари бажарилмаётгани билдирилган.

40-сонли МТТга оид фото ва видеолавҳалар 2020 йил 15 февраль куни ижтимоий тармоқда эълон қилинган бўлиб, ундан олдинроқ  яъни 13 февраль куни шу ҳудудда яшовчи фуқаронинг оғзаки мурожаатига асосан Фурқат тумани ҳокимлиги, Фурқат туман Мактабгача таълим бўлими масъул ҳодимлари томонидан ушбу мактабгача таълим ташкилоти ўрганилган.

Мазкур ташкилот 2018 йил май ойигача 24-сонли ДМТТ филиали сифатида фаолият юритган. 2018 йил май ойидан бошлаб юридик мақом берилиб, 40-сонли ДМТТ сифатида фаолият бошлаган. Ташкилот ҳозирги кунда тўлиқ таъмирлашга муҳтожлиги сабабли 2020 йил ҳаражатлар сметасида бинони таъмирлаш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Ўрганиш кунида ташкилот озиқ-овқат омборида сифатсиз маҳсулотлар мавжуд эмаслиги, ташкилот ҳамшираси томонидан юритиладиган брокераж комиссияси баённомалари дафтарида сифатсиз махсулотлар қайд этилмаганлиги, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фото ва видеолар анча аввал, ташкилотда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда олинганлиги маълум бўлди.

Таълим ташкилоти фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида МТТ фаолияти 2020 йил 14 февралдан 24 февралгача  вақтинча тўхтатилиб, маҳалла билан ҳамкорликда тегишли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

         Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари ва ошхона ишчиларига келтирилаётган маҳсулотларда таъминотчи корхона номи, сертификатлари бўлгандагина қабул қилиб олиш,  таомномаларни талаб даражасида юритиш, кунлик синамалар олиб бориш ҳамда бракераж комиссияси фаолиятини тўғри юритиш  юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.