Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАСТУР АСОСИДА МАҲАЛЛА ОБОД БЎЛАДИ

×

 2020-02-26 16:54:35    258

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 25 февраль куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  “Йўл таъмири учун  аҳолидан пул йиғмоқда” сарлавҳали хабар юзасидан Фурқат тумани ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдиради:

Шахси ойдинлаштирилмаган муаллиф Фарғона вилояти Фурқат тумани Қўқонбой шаҳарчаси Янги ҳаёт маҳалласида йўлга шағал тўкишда транспорт харажати учун аҳолидан пул йиғилаётганини иддао қилиб, маҳаллага чироқ ҳам ўрнатиш лозимлигини билдирган.

Бу хабар туман ҳокимлиги, МФЙ раиси ҳамда маҳалла аҳолиси вакиллари иштирокида ўрганилди.

Қўқонбой маҳалласи Янги ҳаёт кўчасида ҳақиқатдан ёғингарчилик пайтида аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланишида ноқулайликлар вужудга келади.  Ушбу кўчанинг масофаси 350 метр бўлиб, 12 та хонадон мавжуд.

 2019 йил декабрь ойида Фурқат туманининг айрим ҳудудларида аҳоли томонидан амалга оширилаётган ички йўлларга майда тош (шағал) ётқизиш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида каръерлардан шағал юклаш ва транспорт хизмати учун бюджетдан 44,0 миллион сўм маблағ ажратилган. Бунда алоҳида маҳалла ёки кўча танлаб олинмаган. Яъни ташаббус билан чиққан маҳалла ёки кўча аҳолиси шағал ташиш учун автотранспорт эгасига ёнилғи учун пул тўлаган холос. Маҳалла ёки кўчага ҳокимлик томонидан масъуллар бириктирилмаган ҳамда аҳолидан пул йиғиш топшириғи берилмаган.

Масалан, ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда  “Томоша” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар тўлиқ шағалланди.  Умуман олганда туман бўйича 62 километр масофадаги ички йўллар шағалланди.  Бу тадбирлар мажбурлаш тусида эмас, балки ихтиёрийлик асосида амалга оширилган.

Таъкидлаш жоизки, бунда  фуқароларнинг маҳалла ва кўчаларни ободонлаштиришда фаоллиги ва ташаббуси қўллаб-қувватланган холос.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида МФЙ раиси А. Раҳматов ҳамда маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашилганда, улар шу маҳаллада яшовчи аҳолидан шағал ташиш учун умуман пул маблағлари йиғилмаганини билдирдилар.

Фурқат тумани “Қўқонбой” маҳалла фуқаролар йиғини Янги ҳаёт кўчаси шағалланмаганлиги ва ёритиш учун чироқлар ўрнатиш масаласи ҳокимлик томонидан эътиборга олинган. Бюджет маблағлари ҳисобидан “Обод қишлоқ” Дастури асосида албатта бу бу ишлар келгуси йилларда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги 30,4 километр ички йўллар шағалланди ва 13,1 километр масофада асфальт ётқизилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати