Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР МАРРАДА

×

 2020-06-29 11:19:34    393

PDF yuklash
Chop etish


Ғалла – 2020

Ҳар йили ғаллачилик ва пахтачилик соҳасида вилоятда юқори натижаларга эришиб келаётган фурқатлик миришкорлар бу йил ҳам шу анъанани давом эттирмоқдалар. Фурқат тумани ғаллакорлари вилоятимизда илғорлар қатори давлатга буғдой топшириш шартнома режасини бажардилар.

6821,3 гектар майдондаги бошоқли дон экинларини агротехника талаблари асосида парваришлаб, мўл ҳосил етиштирган миришкор ғаллакор-фермерларимиз давлатга 21800 тоннадан ортиқ сара дон топшириб, халқимиз дастурхонининг тўкин-сочин бўлишига, иқтисодиётимизнинг янада юксалишига муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Бу йилги мавсумда фермер хўжаликлари орасида миришкор ва илғорлари яна сараланди. Ғалаба манзилига биринчилардан етиб келган “Жўтанбой ота”, “Сойиб чорвадор”, “Эркинжон”, “Мингтилло”, “Интеграл”, “Фурқат пахтакори”, “Шабода-Н” номли фермер хўжаликлари томонидан режадан ташқари 30-60 тонналаб буғдой  етказиб берилгани, бу фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилнинг чўғи баланд бўлганидан далолатдир.

Ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, комбайнларнинг юқори унум билан ишлашини таъминлаш, ортиқча оворагарчилик ва сарф-ҳаражатларнинг олдини олиш мақсадида туманда 20 та отряд ташкил этилиб, отряд раҳбарларига икки миллион сўмдан иш ҳақлари олдиндан тўланди. М. Хамидов, С. Қўзиев, Ж. Ҳайдаров сингари отряд раҳбарлари ўз ишларини виждонан ва сидқидилдан бажариб, бошқаларга ўрнак бўлдилар.

Юқори унумли 20 та дон ўриш комбайнлари соз ҳолатда ишлатилиб, унумли фойдаланилгани туфайли ўримда тартиб-интизом, хирмонларда барака бўлди. 14-отрядга бириктирилган “Патто” фермер хўжалигига қарашли “Кейс” русумли, 15-отрядга бириктирилган “Ҳайитбой ота” фермер хўжалигига қарашли “Кейс-2366” русумли, 20-отрядга бириктирилган “Ҳамзалиев Бекзод” фермер хўжалигига тегишли “Нью Ҳолланд” русумли комбайнлар томонидан ҳар куни 70 тоннадан ортиқ ҳосил ўриб-йиғиб олинди.

Ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, техника ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланиш, маълумотларнинг ҳаққоний ва ҳолис бўлишини таъминлаш мақсадида И. Жўраев раҳбарлигида ташкил этилган штаб аъзолари сектор раҳбарлари, отрядлар раҳбарлари билан узвий алоқада ва ҳамкорликда оператив равишда иш олиб бордилар.

Шартнома режаси бажарилган бўлсада, ғалла майдонларида ҳали ҳосил мўл. Миришкор деҳқонларимиз ва соҳа мутахассислари қолган ҳосилни ҳам қисқа фурсатларда ўриб-йиғиб олиб, вилоятимиз ва Республикамиз ҳирмонини янада юксалтириш учун суръатни пасайтирмаган ҳолда меҳнат қилмоқдалар.

Ердан йилига камида икки марта ҳосил олишнинг ҳавосини олган туманимиз деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш такрорий экишга тайёрлаб, сабзавот, полиз, дуккакли экинлар ва бошқа маданий экинларни экишни ҳам қизғин давом эттирмоқдалар.