Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун

×

 2020-08-05 11:06:51    287

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, 21.07.2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун  (ЎРҚ-629-сон) қабул қилинди. Қонун билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс 197⁵-модда билан тўлдирилди.

Бу билан таълим муассасалари педагог ходимларнинг касбий фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириш имконияти яратилди.

Хусусан, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун

  • ФУҚАРОЛАРГА 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг
  • МАНСАБДОР ШАХСЛАРГА  1 млн 561 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача жарима қўлланиши мумкин.

Ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганда таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий БАЁННОМА ТУЗМАСДАН ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва МАЪМУРИЙ ИШ ТУГАТИЛАДИ.

Транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши мумкин (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ.

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ.

  • таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Фурқат туман адлия бўлими

бошлиғи Э.Бойматов