Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

×

 2020-10-05 16:23:24    291

PDF yuklash
Chop etish


Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон 543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини белгилаш, захирага қўйиш ҳамда қўшимча иш жойлари яратиш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар — иш берувчиларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда мухтожлар деб аталади) ни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ҳамда уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2021 йилда муҳтожлар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2 бандига кўра қуйидаги асосий тушунчалар маълумот учун қабул қилинсин:

одам савдоси қурбони — мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш урф-одатлардан, бошқа шахс томонидан фоҳишабозликда эксплуатация қилишдан ёки шаҳвоний эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларидан, эрксиз ҳолатдан ёхуд инсоннинг органлари ва тўқималари олиб қўйилишидан жабрланган шахс;

ногирон — жисмоний, ақлий, психик ёки сенсор (ҳиссий) бузилишлар мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланиши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилган ва ижтимоий ёрдам ва муҳофазага муҳтож бўлган шахс;

пенсияолди ёши — эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш;

иш ўринларини захирага қўйиш — ташкилот (иш берувчи) томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринлари;

иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш — ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилотнинг рўйхатдаги ўртача ходимлари сонининг фоизларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан белгиланадиган иш ўринлари сони.

4. Мухтожлар учун захирага қўйилган иш ўринларига қуйидаги талаблар белгилансин:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари.

5. Мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ муҳтожлар учун захирага қўйилган корхона ва ташкилотлари (кейинги ўринларда иш берувчилар деб аталади):

- йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаш, шунингдек бу ҳақида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ахборот беришлари;

- ҳар ойида хисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги ахборотни тасдиқловчи хужжатларини илова қилган холда тақдим этишлари шарт;

6. Иш берувчилар томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида аҳборот тақдим этмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги ҳамда муҳтожларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан асоссиз рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун хужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келишлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

7. Муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўринлари ишга жойлаштириш ташкилотлар томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилиши инобатга олинсин.

8. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш масалалари бўйича туман ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш ҳамда беш кун муддатда иш берувчи ташкилот раҳбарлари эътиборига етказиш вазифаси юклатилсин.

9. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов) туман ишчи гуруҳига:

- йил якунига қадар - иш берувчилар томонидан иш ўринларини захирага қўйилганлиги тўғрисида маълумотни;

- ҳар ойнинг 10 санасига қадар - иш берувчилар томонидан муҳтожларни ишга қабул қилиниши бўйича маълумотни ҳамда мазкур қарорни бажармаган иш берувчи ташкилот мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотларни юбориш вазифаси юклатилсин;

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

11. Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

12. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Тошпўлатов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Туман ҳокими:                                                 Д.Ж.Солиев

 

Туман ҳокимининг 2020 йил _____ ______ даги ______ сони қарорига 1-илова


Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ҳамда уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш бўйича

КОМИССИЯ ТАРКИБИ

 

1

М.Орипов

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

раҳбар

2

Д. Усмонов

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари - ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

– котиб

3

Ш.Валиев.

– туман ҳокими ўринбосари

– аъзо

4

З.Алихаджаева

– туман ҳокими ўринбосари

– аъзо

5

А.Эрматов

– туман ҳалқ таълими бўлими бошлиғи

– аъзо

6

Д.Қодирова

– туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи

– аъзо

7

О.Сайдахмедов

– туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

– аъзо




Туман ҳокимининг 2020 йил _____ ______ даги ______ сони қарорига 3-илова

 


Ташкилотнинг номи:                       

________________________________ ________________________________                   

Юридик манзили:                       

________________________________ ________________________________                   


20___ йил «___» _________ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида 
МАЪЛУМОТ


1. Фурқат туман ҳокимининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони. 

2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:































Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони

Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши)

улардан ишга жойлаштирилганлар

ҳисобот 
ойида

йил бошидан бошлаб

Жами:




шу жумладан:




ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар




умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари




сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар




ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар




жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар




одам савдоси қурбонлари


































3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.





























































Ташкилотнинг раҳбари

______________________ (имзо)

































Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор)

______________________ (имзо)