Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида тиббий хизматлар аҳолига яқинлаштирилмоқда
2023-07-29 08:55:27 171
Фурқат туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига тиббиётни яқинлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, "Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинида соғломлаштириш реаблитация бўлими учун янги бино қурилмоқда. Ушбу маскан 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, юрак қон-томир касалликлари, неврология, эндокрология, гепортания каби касалликларни даволашга мўжалланган.
Бундан ташқари тумандаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган "Олатой", "Тўрғай", "Чекшариф", "Қўрғонча" қишлоқларида 4 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган.
Ушбу ҳудуддаги тиббиёт пунктларига оилавий поликлиникадан 4 нафар оилавий шифокор ва 10 нафар
маҳалла тиббий ҳамшираларидан иборат тиббий гуруҳлар бириктирилган.
Маҳалла тиббиёт пунктлари зарур тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, тармоқ корхоналари томонидан электр, ичимлик суви билан таъминланган.