Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Назоратсизлик ва бепарволик оқибатида йўл қўйиб келинган хато ва камчиликлар юзасидан муассаса раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди
2023-11-14 13:33:24 438
Туман раҳбари мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши, иссиқлик тизими барқарорлиги ҳолатини ўрганди.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим тарбия даражаси, соғлом овқатлантиришни қатъий назорат қилиш, муассасаларга таъминот корхоналари томонидан сифат талаблари ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилаётганлиги ҳусусида сухбатлашди.
Айрим мактабгача таълим ташкилотларида назоратсизлик ва бепарволик оқибатида йўл қўйиб келинган хато ва камчиликлар юзасидан муассаса раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди. Керакли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.