Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Президент Шавкат Мирзиёев Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлди.

×

 2022-05-12 17:45:07    188

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлди. 

Корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган. “Қўлигул” ҳунарманд Ўзбекистон халқ устаси унвонига сазовор бўлган.

Муҳаммадали Юнусов ижодида “паргори”, “шарафа”, “муқарнас” ва “ислимий” услублар устувор. Нақшинкор устунлар, курси, лавҳ, қутича ва бошқа оилавий буюмлар ҳамиша харидоргир.
Устанинг шогирдлари кўп. Шу боис корхонага кенг шароит яратиш мақсадида янги бино қурилмоқда.

–Ота-боболаримиздан мерос ҳунарни асраб-авайлаб, ёш авлодга етказаётганингиз, ёшларни ишли қилаётганингиз учун раҳмат,– деди Президент. – Бундай ҳунармандчилик турларини янада оммалаштириш керак. Бу ҳам маданият, ҳам маърифат, ҳам иқтисодиёт.

Давлатимиз раҳбари мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлади. Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухорода ҳам шу каби ёғоч ўймакорлиги марказлари ташкил этиш бўйича топшириқ берди.