Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича "Фурқат тумани ҳокими турнири" вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

×

 2022-08-11 14:27:19    163

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” муносабати билан болалар ва ўсмирлар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг Қўл жанги тури бўйича "Фурқат тумани хокими турнири" вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа аввалида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов “Қўл жанги туманимиз ёшларининг энг севимли спорт турларидан бири. Инсоннинг ўзига бўлган ишончи ортишида спортнинг ўрни беқиёс. Спортга ошно бўлган инсон ҳеч ҳам ортда қолмайди, - дея ёш спортчиларга омад тилади.  

Фурқат тумани мезбонлигида ўтган мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар туманларидан келган 10-18 ёш, 18 ёшдан катта профессионал спортчилардан иборат 200 нафардан зиёд ўсмирлар куч синашдилар.
Мусобақада ғолиб бўлган спортчилар туман ҳокими томонидан диплом, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа сўнгида Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов Ўзбекистон Ҳуқуқни Муҳофаза қилиш органларини Қўл жанги федерацияси Фарғона вилояти бўлими томонидан ёшларни спортга бўлган шижоатини оширишда  кўрсатган ёрдамлари учун махсус совғаси билан тақдирланди.