Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Хайитбой ота” ҳамда "Шамшодбек, Аслзодабегим" фермер хўжаликлари Фурқат туманида биринчи бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажардилар

×

 2021-09-11 22:59:54    207

PDF yuklash
Chop etish


Пахта майдонлари Қолгандарё массивида жойлашган “Хайитбой ота” ҳамда "Шамшодбек, Аслзодабегим" фермер хўжаликлари биринчи теримдаёқ туманда пахта режасини ортиғи билан бажардилар.
Мавсумда “Хайитбой ота” 50.4  гектар, "Шамшодбек, Аслзодабегим" 9.1 гектар ерда пахта хосилини етиштирган хўжалик миришкорлари уйган пахта хирмони 200 тоннадан ошди. 
Шу муносабат билан бугун Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Ўзбекистон Халқ устаси, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони,  "Эл-юрт ҳурмати"  ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов, сектор раҳбарлари ҳамда кластер раҳбари ғолиб фермерлар хонадонига карнай-сурнайлар садоси остида кириб бордилар.   
 "Туманда ким биринчилардан бўлиб, шартнома режасини бажарса, ўзим уйига бориб тўн кийдираман - деб ваъда берган эдим, сўзим исботи, келдим. Халқимиз ризқи-рўзини етиштириш ва уни биринчилардан бўлиб йиғиштириб олишдаги ҳиссангиз кўпчиликка намуна бўлди. Туман фаоллари номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сафдошларингиз сони кўпайсин, хирмонимиз сиз каби миришкорлар ва азиз теримчиларимиз ҳалол меҳнати эвазига янада юксалсин”,  деди туман ҳокими фермерларни табриклаб. 
Илғор фермерларга туман ҳокимининг ваъдасига мувофиқ  тўн кийгазилиб, ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди. 
Туманимиз фахри Мухамадали Юнусов ҳамда маҳалла фаоллари: "Фурқат тумани Республикада биринчилардан бўлиб "Оқ олтин" хирмонини тўлдирсин. Халқимиз ризқу-рўзи мўл бўлсин. Яратган барчамизни ўз панохида асраб, юртбошимиз олдида юзимизни ёруғ қилсин" -деб дуога қўл очдилар.   
"Бошимиз кўкка етди. Даладаги чарчоғимиздан асар ҳам қолмади. Камтарона меҳнатимизга берилган эътибор, бизни янада меҳнат қилишга, белгиланган режаларимизни янада ортиғи билан бажаришга, туманимиз учун раҳбарлар билан елкама-елка ишлашга ундайди" - дейди фермер хўжалик раҳбари Бекмурод Хайитов.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ