Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 25 пользователей Статистика телефон доверия


"Меҳр дафтари"га киритилган 45 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал этилди

×

 2023-07-06 16:42:47    211

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида ташкил этилган оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, васийлик ва ҳомийликка олинган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг муаммо ва қизиқишлари ўрганилиб, ҳал этиб келинмоқда.

Масъуллар иштирокида ёшларнинг ҳолидан хабар олиш, қизиқишлари билан ўртоқлашиш мақсадида ҳомийлик ва васийликка олинган вояга етмаган ёшнинг уйида бўлиб, самимий суҳбат қурилди. Шу куни "Меҳр дафтари" жамғармасидан васийликка олинган ёшнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда тикув машинаси берилди. 

Шу кунга қадар "Меҳр дафтари"га киритилган 45 нафар болаларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 12 та тикув машинаси,  15 та ноутбук, 2 та компютер жамланмаси ва керакли ускуналар, 1 та скутер, 2 та соябонли ўриндиқлар, 1 та кондиционер, спорт ва ошхона анжомлари, чолғу асбоблари, юмшоқ ўйинчоқлар тўплами, кийим-кечаклар, коммунал тўловини тўлаш, даволаниш ҳаражатлари учун моддий ёрдам пуллари берилди.