Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Эшон” маҳалласининг кўп йиллик муаммолари босқичма-босқич ҳал этилмоқда
2023-07-18 11:37:00 205
Бугунги кунда Фурқат туманида маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат дастури асосида "Эшон" маҳалласидаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида қўшимча равишда 4000 метр ички йўллар астфалтьланмоқда.
Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил биринчи мавсумида “Эшон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси фаол иштирок этиб, 3015 та овоз билан ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Айни кунларда маҳалладаги Борлиқ, Сўлимгоҳ, Фароғат, Фазо кўчаларининг 3000 метр ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла аҳлининг томорқасидан унумли фойдаланишлари учун шароитлар яратиш мақсадида Фазо ва Сўлимгоҳ кўчаларидаги зовурлар ковланиб, яроқсиз қувурлар янгиланмоқда.
Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кўркамлашиб бораётганидан мамнунлигини яширмаяпти. Маҳалла фаоллари, ёши улуғлар, янги авлод вакиллари олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлардан руҳланиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилмоқдалар.