Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
"Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинида 6 км тармоқ тортиш ҳисобига кўп йиллик муаммо ҳал этилиб, 270 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда
2023-07-26 14:22:21 194
Фурқат туманида маҳаллаларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, биринчи навбатда коммунал масалаларни ҳал этиш мақсадида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
"Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинида 686 та хонадонда 3 418 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 4 та Борлиқ, Сўлимгоҳ, Фароғат, Фазо кўчалари мавжуд.
Белгиланган давлат дастури асосида маҳалланинг Фазо кўчасига 2,1 млрд сўм маблағ эвазига 6 км ичимлик сув тармоғи, 1 та сув минораси, 1 та сув қудуғи, 1 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 270 та хонадонда 1000 нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Қўшимча давлат дастури асосида 4 та кўчаларнинг 4000 метр ички йўллари астфальтланди. Шунингдек, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил биринчи босиқичида маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 3 015 та овоз билан ғолиб деб топилди. Ҳозирги кунда 3000 метр ички йўллар астфальтлашга тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла аҳлининг томорқасидан унумли фойдаланишлари учун шароитлар яратиш мақсадида Фазо ва Сўлимгоҳ кўчаларидаги зовурлар ковланиб, яроқсиз қувирлар янгиланмоқда.
Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кӯркамлашиб, кўп йиллик муаммолар бирин кетин ҳал этилаётганидан мамнун.