Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 6 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманида "Аёллар дафтари"га киритилган 193 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1 млрд 523 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди

×

 2023-07-31 13:37:59    219

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилди. 

Хатлов якунларига кўра, "Аёллар дафтари"га киритишга тавсия берилган 3557 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича "Йўл харита"лар ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланган.


Ўтган давр мобайнида:


"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлардан 193 нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида уларга 1 млрд 523 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.


Бир нафар кам таъминланган эҳтиёжманд аёлнинг 4 млн 950 минг сўмлик таълим контракт тўловлари "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди


2 951 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 249 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, уларнинг 95 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида кўмаклашилди. 4 нафарига асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини ҳарид қилиш учун субсидия берилди.


Даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож 4 нафар хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига  "Аёллар дафтари" маблағлари ҳисобидан 105 млн 600 минг сўмлик маблағ сарфланиб, малакали жарроҳлар томонидан операциялар амалга оширилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди.                                                                             

Шунингдек уй-жой таъмирига муҳтож бўлган 15 нафар хотин-қизларга  "Аёллар дафтари" жамғармасидан 140 млн 400 минг сўм маблағ ажратилиб, қурилиш маҳсулотлари олиб берилди.