Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Мақом таровати-Аския нашидаси" номи остида аския ва мақом концерти бўлиб ўтди

×

 2021-11-13 10:02:42    194

PDF yuklash
Chop etish


 Фурқат туманида аҳолини бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мақом санъатидан баҳраманд этиш ҳамда "Аския санъати" орқали кўтаринки кайфият улашиш мақсадида Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри жамоасининг мақом-спектакли ва аския-концерт дастури юқори савияда намойиш этилди.
Мақом ва аския-концерт дастури Фурқат тумани 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида ўтказилди.
Дастурда сўз усталари, Мамасидиқ Ширяев, Ҳотамжон Ҳакимжонов ҳамда Абдулла Акбаров ва шогирдлари йиғилганларга табассум улашган бўлса, Марғилон мусиқали мақом театри ижодкорлари Иброҳимов Муроджон, "Шарқ тароналари" ғолиби Элмуродзода Улуғбек, Абдуазимов Азизбек, Мирзараҳимов Нурилло мақом чиқишларини намойиш этдилар. 200 нафардан зиёд томошабинлар қатнашган ушбу тадбир Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли топшириғига асосан туман ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди. Театр саҳнасига труппа раҳбари Лолахон Усмонова, бадиий раҳбар Дониёржон Ҳакимовлар раҳбарлик қилдилар.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ