Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНМАГАН ФУҚАРОЛАРГА ЧОРА КЎРИЛАДИМИ?

×

 2021-11-20 13:59:45    190

PDF yuklash
Chop etish


Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга чора кўрилади, деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш ва жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди. Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков изоҳ берди.

Мутасаддининг таъкидлашича, мамлакатимизда 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатлами коронавирусга қарши эмланиши шарт бўлган қатламга киритилган. 12 ёшдан катта бўлган болалар учун Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий эмланишга ҳам рухсат берилган. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда дунё ҳамжамиятида коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли қатламининг, ҳатто уларнинг ёш жиҳатдан кенгайиб бораётганини кузатиш мумкин.

Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 17 июлдаги йиғилиши 78-баёнида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлар бундан мустасно) жорий йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида 1-дозаси (1 октябрга қадар 2-дозаси, 1 ноябрга қадар 3-дозаси) билан эмланмаган тақдирда, мазкур ташкилотларнинг (объектларнинг) фаолият юритиши вақтинчалик тўхтатилиши айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 июлдаги 1164-IV-сон қарори билан Республика махсус комиссиясига коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва уни тарқатиш хавфи юқори бўлган муайян тоифадаги ёки гуруҳдаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини албатта эмлаш чораларини кўриш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасига коронавирусни кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш қарори билан Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғига мазкур қарорда назарда тутилган талабларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмида ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек, карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир, деб белгилаб қўйилган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА