Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида аҳолини рўйхатга олиш жараёнига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

×

 2022-08-02 00:00:09    192

PDF yuklash
Chop etish


Давлат раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида" ги ПФ-5655-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кориш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1-3 август кунлари республикамизнинг барча ҳудудуларида аҳолини рўйхатга олиш юзасидан регистраторларни ўқитиш бўйича семинарлар ташкил этилмоқда.

Шу жумладан Фурқат туманида ҳам аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этадиган 26 нафар регистраторлар учун ўқув-семинар ташкилланди.

Семинар қатнашчиларига ўқиш жараёнида регистраторларнинг асосий вазифалари, барча регистраторлар томонидан ўзларига бириктирилган ҳудуддаги барча уй-жойлар ва аҳоли яшайдиган нотурар жойлар рўйхатини тузиш, аҳоли сонига аниқлик киритиш, ҳамда хариталарни ўрганиш ишлари юзасидан маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида: Фурқат туманида доимий аҳоли сони 122838 минг кишини ташкил этмоқда. Туманда жами 34 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб,  26 та регистраторлар аҳолини рўйхатга олиш жараёнига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 

Фурқат тумани статистика бўлими