Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди

×

 2023-01-13 14:06:55    219

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддаси 2,3,4-қисмлари, 601,68, 681, 69-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Мазкур ўзгартиришга асосан 60-модданинг 2-қисмига “Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш” —деб ўзгартирилгани, 3-қисмига “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш” — деб ўзгартирилгани, 4-қисмига “Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади”-деб ўзгартиришлар киритилган.

Ушбу киритилган ўзгартиришлардан кўзланган асосий мақсад эса ердан мақсадсиз фойдаланишнинг ва ўзбошимчаликларнинг олдини олиш ва келажак авлод учун мавжуд ресурсларни оқилона сақлаш хисобланади.

Шунингдек 601-модда “Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги” —мазмундаги янги ўзгартириш киритилди.

Бундан ташқари мазкур Кодекснинг 68-моддаси “Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш” —мазмунидаги ўзгартириш киритилгани, 681-моддаси эса “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик” —мазмунидаги ўзгартиришлар киритилгани, 69-моддаси эса “Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш” — мазмунидаги ўзгартиришлар киритилганига эътибор қаратишимиз керак. Мазкур ўзгартириишшларнинг барчаси эса келажак авлод ёшларимиз учун ерлардан самарасизларча фойдаланишнинг олдини олишга қилинаётган ҳаракат эканлигини унутмаслигимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Т.Вахобов