Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди

×

 2023-05-26 10:38:22    125

PDF yuklash
Chop etish


Бугун барча мактабларимизда "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида “Сўнгги қўнғироқ”  тадбирлари бўлиб ўтди.

Ана шундай ҳаяжонли онларда  қадрдон мактаби билан хайрлашаётган, мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни унутилмас кун – сўнгги қўнғироқ билан муборакбод этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев битирувчи ёшларимизга табрик йўллади.

Бугун тумандаги 38 та умумтаълим мактабларида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида Президентимиз табриги барчага эшиттирилди. Тадбирларда мактаблар ўқувчи ва ўқитувчилари, секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ҳокимлик томонидан бириктирилган масъул ходимлар иштирок этиб, битирувчиларга ўз тилакларини билдирдилар.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, Навбаҳор маҳалласидаги 2-мактаб, Калдушон маҳалласидаги 21-мактаб, Янги маҳалласида жойлашган 37-мактаблардаги тадбирларда иштирок этиб, битирувчиларни “Сўнгги қўнғироқ”, мустақил ҳаётга илк қадам қўяётгани билан табриклаб, Ватан ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлишларини тилади.

Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли танловларнинг ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритган фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига, фидойи устоз-мураббийларга диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Хусусан, Сурпа қишлоғида жойлашган 37-мактабда инглиз тили фани бўйича “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” Президент соврини учун ўтказилган танловда муваффақиятли иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритган 5 нафар иқтидорли ўқувчиларнинг ҳар бири замонавий ноутбук ва уларнинг ўқитувчилари эса пул мукофотлари билан алоҳида рағбатлантирилди. 

37-мактабда бу йилги битирувчилар сони 33 нафар бўлиб, уларнинг 19 нафари инглиз тили билиш даражалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган йили ушбу мактабни 20 нафар ўқувчилар битирган бўлиб, уларнинг 18 нафари олий таълим муассасаларига кириб талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган.

Бу йил 1384 нафар битирувчилар тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомламоқдалар. Ўтган ўқув йили якунида 559 нафар ёшларимиз олий ўқув юртлари талабалари бўлиб, бу соҳада вилоятда 1-ўринни эгалланган эди.