Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик депутатлар жамоаси Парламент ўйинлари спорт мусобақаси вилоятда биринчи ўринни эгалладилар

×

 2021-03-17 18:51:24    253

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан 2020 йил 30 декабрда қабул қилинган “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорида спортни янада ривожлантириш, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларида маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат жамоалар ташкил этилди.

16 март куни Қўқон шаҳар 2-БЎСМга қарашли спорт мажмуасида Қўқон шаҳар, Боғдод, Бувайда, Учкўприк, Данғара, Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари жамоалари спортнинг волейбол ва стол тенниси тури бўйича ўзаро беллашдилар. Қўқон гуруҳи минтақасида барча жамоалардан устун келган Фурқат тумани Кенгаши депутатларидан иборат жамоа минтақада ғолибликни қўлга киритиб, вилоят биринчилиги мусобақасига йўлланма олдилар.

Бугун Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМга қарашли “Само” универсал мажмуасида  биринчи ва иккинчи минтақа ғолиблари ўртасида спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Фурқатлик депутатлар жамоаси қўштепалик ҳамкасблари билан майдонга тушиб, маҳоратларини, чаққонликларини яна бир бор намойиш этдилар ҳамда  2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, вилоятда биринчи ўрин соҳиби бўлдилар.

Барча ўйинларда ғолиб бўлиб, вилоятда биринчи ўринни эгаллаган Фурқат тумани депутатлари жамоаси ва мусобақанинг энг фаол иштирокчилари вилоят ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар ҳамда мусобақанинг кейинги вилоятлар ўртасидаги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Қўштепа тумани депутатлари 2-ўрин, Қува тумани депутатлари жамоаси эса 3-ўрин эгалари бўлдилар.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутатларидан таркиб топган жамоани ҳамда барча тумандошларимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз ҳамда Республика мусобақаларида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.

Маълумот учун:

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутатлари Иқболжон Ғофуров, Улуғбек Эргашев, Бахриддин Шарофиддинов, Жамшид Давронов, Тохиржон Маматқулов, Ахрор Шерматов, Равшан Ахмедовлардан таркиб топган жамоа туманимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши КОТИБИЯТИ.