Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъсудбек Ориповнинг Халқ депутатлари туман Кенг

×

 2021-04-17 12:28:59    293

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!

Фурқат туманидаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонлар сони 24,5 мингтани, оилалар сони 32,3 мингтани, аҳоли сони 119,3 минг кишини, шундан эркаклар 55,2 минг нафарни ҳамда аёллар 64,1 минг нафарни, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 65,1 минг нафарни, иқтисодий фаол аҳоли сони 50,8 минг нафарни, иқтисодий банд аҳоли сони 45,1 минг нафарни (шундан расмий секторда 13,5 минг (29,9 фоиз), норасмий секторда 31,5 минг нафар) (69,8 фоиз), ишсиз аҳоли сони 5 минг 801 нафарни (ишсизлик даражаси 11,4 фоиз), чет элга ишлаш учун чиқиб кетганлар сони 5,2 минг нафарни ташкил этади.

Фурқат туманида ўтган 2020 йилда 235 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, туман бўйича кичик бизнес субъектлари сони 888 тага етказилди. Булардан 859 таси фаолият кўрсатиб келмоқда. (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари),

Шундан:

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 50 та;

Саноат йўналишида 186 та;

Қурилиш йўналишида 73 та;

Савдо йўналишида 364 та;

Бошқа турдаги йўналишларда 186 та корхоналар фаолият юритишмоқда.

Жумладан, енгил саноат йўналишида туманда ўтган 2020 йилда 3-сектор ҳудудида "Фурқат файз текстил" МЧЖ томонидан трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳа бўйича умумий қиймати 2,0 млрд сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан маблағлар сарфланиб, лойиҳа ишга туширилди, натижада 70 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳозирги кунда жамият томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 60 дан ортиқ аёл-қизлар иш билан таъминланди.

2021 йилда 243 та кичик бизнес субъектларини ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. 1-чорак учун 62 та ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда 52 та ёки 84 фоизга бажарилган. Йилнинг қолган чоракларида янгидан ташкил этилиши белгиланган кичик бизнес субъектларини ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.

 

Маҳаллийлаштириш бўйича:


Туманимизда импорт ҳажмини камайтириш мақсадида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, рақобатбардош ҳамда жаҳон стандарти талабларига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 3 та лойиҳалар мавжуд.


1.  "Orders Colors" МЧЖ томонидан қурилиш материали бўлган суюқ девор гул қоғози ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ушбу корхонанинг йиллик қуввати 40 тонна 400 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил давомидан ойма-ой маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича режа-график ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ҳозиргача корхона томонидан 6 тонна 60,0 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

2.  "Атлас инвест Фурқат" МЧЖ томонидан озиқ-овқат содаси ишлаб чиқариши йўлга қўйилган. Ушбу корхонанинг йиллик қуввати 374,4 минг қути 786,2 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил давомидан ойма-ой маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича режа-график ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ҳозиргача корхона томонидан 93,6 минг қути 168,0 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.


3. ЯТТ Сайидназаров Илёржон Иномжонович томонидан болалар ўйинчоғи ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Ушбу тадбиркорнинг йиллик қуввати 50 минг дона 125.0 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил давомидан ойма-ой маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича режа-график ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ҳозиргача корхона томонидан 12,6 минг дона 32,0 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида 288,0 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режага нисбатан 100 % га бажарилди.

Ярим йилликда ушбу 3 та саноат корхоналари томонидан
1 млрд. 311 млн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

 

Кичик саноат зонаси бўйича:

Туманда 4 та кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, 1-сектор Томошакичик саноат зонасининг умумий ер майдони
1,4 гектарни ташкил этади. Ушбу ер майдонлари 15 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда 1,4 га ер майдонларидаги 15 та лотларга умумий қиймати 3,2 млрд. сўмлик 8 та лойиҳалар жойлаштирилган. Лотларга жойлаштирилган лойиҳаларнинг 8 тасида (қиймати 3,2 млрд. сўмлик) қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур кичик саноат зонасининг барча лотлари тақсимланган ҳамда янги 131 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

2-сектор Истиқлолкичик саноат зонасининг умумий ер майдони 1,8 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда 1,8 га ер майдонларидаги 10 та лотларга умумий қиймати 5,5 млрд. сўмлик 2 та лойиҳалар жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур кичик саноат зонасининг барча лотлари тақсимланган ҳамда янги 131 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

 3-сектор Узунчеккичик саноат зонасининг умумий ер майдони 1,5 гектарни ташкил этади. Ушбу ер майдонлари 10 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда 1,5 га ер майдонларидаги 10 та лотларга умумий қиймати 18,0 млрд. сўмлик 3 та лойиҳалар жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур кичик саноат зонасининг барча лотлари 3 та тадбиркорларга тақсимланган ҳамда янги 75 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

4-сектор Темирйўлчикичик саноат зонасининг умумий ер майдони 1,8 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда 1,8 га ер майдонларидаги 24 та лотларга умумий қиймати 42,0 млрд. сўмлик 1 та лойиҳалар жойлаштирилган. Жойлаштирилган қурилиш-монтаж ишлари учун хужжатлар расмийлаштириш ишлари бошланган.


Банк кредитлари бўйича:

Жорий йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик муҳитини юқори даражага олиб чиқиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, хотин-қизларни ҳамда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 362 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қиймати 7,8 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида 122 нафарга 3,1 млрд.сўм;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида – 118 нафар хотин-қизларга 1,6 млрд.сўм;

"Yoshlar-kelajagimiz" дастури доирасида – 122 нафарига 3.1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Бўш турган бинолар бўйича:

 

Фурқат туманида идоралараро комиссия томонидан олиб борилган ҳатлов натижасида жами 31 та бўш турган объектлар аниқланган бўлиб, 1 апрел ҳолатига 1 та объект ишга туширишга эришилди.

Ушбу объектда жами 0,3 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, 10 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар қолган 30 та объектларда тармоқ жадвалларига асосан қурилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, бўш турган объектлардан самарали фойдаланишга эришилади.


“Тадбиркорлар уйи” бўйича:

Фурқат туманда тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифларини белгиланган тартибда ўз муддатида ҳал этиш мақсадида туман марказида “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилган.

“Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, “Агробанк” туман филиали, “Халқ банки” туман филиали, Давлат хизматлари маркази, Қурилиш бўлими, “Ермулккадастр”, Электр таъминоти корхонаси, Газ идораси, “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман филиали, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлимининг малакали мутахассислари сафарбар этилди.

Тадбиркорлар уйида 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳафтада бир маротаба тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларни ўрганиш, ўз муддатида ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

“Тадбиркорлар уйи”га 2021 йилнинг ўтган 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 50 та таклиф ва муаммолар келиб тушган бўлиб, шундан 27 та (54 %) муаммо ва таклифлар ижобий ҳал этилган, 19 та (38 %) муаммога қонуний тартибда тушунтириш берилган ва 4 та (8 %) муаммо ва таклифлар ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида турибди.

Йўналишлар бўйича: имтиёзли кредит масаласида 15 та, кадастр масаласида 10 та, электр таъминоти соҳасига оид 4 та, тадбиркорлик фаолияти юзасидан 17 та, ҳунармандчилик бўйича 4 та мурожаатлар келиб тушган.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар бўйича

Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли фармони ижроси бўйича 2021 йил 1 чорак давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

Биринчи, Бош вазир қабулхонасига 2021 йил 1 апрель ҳолатига тадбиркорлар томонидан йўлланган жами 57 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 27 таси (47%) қаноатлантирилди, 30 тасига (53%) тушунтириш берилди.

Иккинчи, жорий йил 1 апрель ҳолатига 2021 йилнинг 1 чораги давомида қабулхона келиб тушган мурожаатларда кўтарилган жами 57 та масалаларнинг 48 таси (84%) туман-шаҳар, 8 таси (14%) вилоят ҳамда 1 таси (2%) республика даражасида кўриб чиқилди.

Учинчи, Бош вазир қабулхонасига жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 28 таси банк, молия ва кредит масалаларида, 5 таси ер масалаларида, 12 таси инфратузилма масалаларида, 1 таси солиқ масалаларида, шунингдек, қолган 11 таси тадбиркорлик фаолиятига доир бошқа масалаларни ташкил этди.

Тўртинчи, 2021 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда кўтарилган жами 57 та масалаларнинг ижро ҳолати таҳлил қилинганда, мурожаатларнинг туман даражасида кўриб чиқилган жами 48 та масалаларнинг 22 таси (46%) ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли билан ҳал этилган бўлса, 26 таси (54%) қаноатлантирилган. Шунингдек, вилоят даражасида кўриб чиқилган жами 8 та масалаларнинг 8 таси (100%) тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. Республика даражасидаги 1 та масала келиб тушган бўлиб, ушбу масала (100%) ижобий ҳал этилган.

Бешинчи, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига йўлланган мурожаатларда кўтарилган жами 57 та масалаларнинг 48 таси (84%) Фурқат туманидаги ваколатли давлат органлари, идоралар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилди. Шу жумладан, мазкур масалаларнинг 26 таси (54%) қаноатлантирилган бўлса, 22 таси (46%) эса тушунтириш бериш орқали ҳал этилган.

Масалан, тумандаги Бош вазир қабулхонасига йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг “Халқ банки” Фурқат филиали томонидан 10 таси кўриб чиқилиб, 2 таси (20%) ижобий ҳал қилинган бўлса, 8 таси (80%)  тушунтириш орқали ҳал этилган.

Кадастр агентлигининг Фурқат туман бўлими томонидан 1 та масала кўриб чиқилиб, (100%) қаноатлантирилган,

Фурқат туман ҳокимлиги томонидан жами 4 та масала кўриб чиқилиб, барча мурожаатлар (100%) қаноатлантирилган. Фурқат туман электр тармоқлари корхонаси  томонидан эса 6 та масала кўриб чиқилиб, 5 таси (83%) қаноатлантирилган бўлса, 1 та (17%) мурожаатга тушунтириш берилган.

 

Бюджет бўйича:

Ўтган 2020 йилда Фурқат туманида маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 15,8 млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 17,9 млрд. сўмга бажарилди (113,5%) Маҳаллий бюджет ихтиёрида қолдириладиган қўшимча манбаалар жами 2,1 млрд. сўм ошиқча бажарилишига эришилди.

Жорий йилнинг 1-чораги учун махаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари  4,1 млрд. сўм этиб белгиланган. Мазкур прогноз ижроси бўйича 4,15 млрд сўм даромадлар туширилиб, белгиланган прогноз  101,0 фоизга ёки 550,0 млн.сўмга орттириб бажарилди.

2021 йил якуни билан давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш, янги ишчи ўрни яратиш, тадбиркорлик субъектлари тушумларини тўлик назоратга олиш, корхоналарни жойига чиққан ҳолда фаолият юритишини таъминлаш ва уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш, камерал назорат ва солиқ маъмурчилиги бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш ҳисобига қўшимча маблағлар жалб қилиниши кутилмоқда.

Бандлик:

Охирги уч йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали даромадларини ошириш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган Фармон ва қарорлари бандлик соҳасидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш имконини бермоқда.

Бугунги кунда 119,3 минг нафар аҳолига эга бўлган Фурқат тумани халқи учун муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш, камбағаллар ва ишсизлар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш фаолиятимизга баҳо берадиган энг устувор мезондир.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Рухсатларингиз билан, Фурқат туманида 2021 йилда аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга ошириладиган энг асосий устувор йўналишлар ва вазифаларга қисқача тўхталиб ўтсам.

Маълумот учун: Бугунги кунда Фурқат тумани бўйича меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 65,1 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли сони 50,8 минг киши, банд аҳоли сони 45,1 минг кишини ташкил этмоқда.

Ишсизлар 5801 нафарни (ишсизлик даражаси 11,4%) ташкил этади.

2021 йилнинг ўтган 1-чораги давомида Фурқат туманида жами 315 янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 337 та янги иш ўринлари яратилди. Дастур кўрсаткичи 107%га бажарилди. Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 8 тага ёки режага нисбатан 100%га, Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 12 тага бажарилиб, режа кўрсаткичга нисбатан 100% га бажарилди, Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 70 тага бажарилиб, режага нисбатан 6 тага кўп иш ўринлари ташкил этилган, Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 259 та янги якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, режага нисбатан 112 %га бажарилган, жумладан, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 71 та, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали тўлаш орқали янги иш ўринлари ташкил этилган.

2021 йилнинг апрель-декабрь ойларида Фурқат тумани бўйича 1125 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича ўзимизга вазифа қилиб белгилаб олдик.

Йўналишлар бўйича:

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 27 та лойиҳаларда 754 та иш ўринлари, (жумладан, саноатда 6 та лойиҳада 542 та, қишлоқ хўжалигида 8 та лойиҳада 85 та, хизмат кўрсатишда 13 та лойиҳада 127 та иш ўринлари), Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 238 та, Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 121 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

2021 йил давомида Фурқат туманида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жами 3556 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режа- графиги белгиланган бўлиб, амалда 1-чорак давомида 747 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Жумладан йўналишлар бўйича: янги яратилган ва бўш ҳамда квота иш ўрнига ишга жойлаштириш ҳисобига 2072 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, 325 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига 660 нафар режа белгиланган бўлиб, амалда 155 тага бажарилди. Шахсий таморқасида иссиқхоналар қуриш ҳисобига 69 нафар белгиланган бўлиб, 10 нафар фуқароларга иссиқхоналар қуриб берилди.

Шунингдек, Касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 500 нафар фуқароларни ўқитиш белгиланган бўлиб, 112 нафар фуқаролар касб-хунарга ўқитилди. Ишсизлик нафақаси тайинлаш хисобига 196 нафар фуқароларга ишсизлик нафақасини таъйинлаш белгиланган бўлиб, 43 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

2021 йилнинг қолган даври мобайнида 2809 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олдимизга дастур қилиб олдик, жумладан янги яратилган ва бўш ҳамда квота иш ўрнига ишга жойлаштириш ҳисобига 1746 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига 256 нафар, шахсий таморқасида иссиқхоналар қуриш ҳисобига 59 нафар, тадбиркорлик фаолиятини  бошлаш учун субсидия ажратиш ҳисобига 59 нафар, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 388 нафар, Ишсизлик нафақаси тайинлаш ҳисобига 153 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида жорий йил якуни билан туманда ишсизлик даражасини 11,3 фоиздан 10,8 фоизга тушириш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Ушбу вазифаларни бажаришда “Тадбиркорлик — аҳоли бандлигининг гарови!” ғояси асосида тизимли иш ташкил этамиз.

Эътиборларингиз учун раҳмат!