Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНАДИ

×

 2021-09-14 18:32:06    179

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фурқат  тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов  иштирокида матбуот анжумани ташкилланди. Унда  маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этдилар. Матбуот анжуманида туман ҳокими туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр билдирди. 
Туман ҳокими ўз сўзида тадбиркорлик субьектларига эътибор ва рағбатнинг самараси ҳақида тўхталиб, туманимизда ҳам соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар билан ўртоқлашди. 
Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан туман ҳокимига юзланишди. 
Туманда саноат, тадбиркорлик улушини янада юксалтириш борасида, ҳусусан "Технопарк" қурилиши натижасида яратиладиган янги иш ўринлари юзасидан берилган саволларга туман ҳокими қуйидагича жавоб берди: "Туркиялик инвесторлар томонидан мазкур лойиҳа учун 23 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ушбу ажратилган ер майдонида вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда АПЗ (Архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш) ҳужжатлари якунланди. УзГАШЛИТИ Фарғона вилояти филиали томонидан топосёмка ишлари якунланди. Ҳозирда геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда." Матбуот анжумани очиқ мулоқот, жонли суҳбат тарзида ўтди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ