Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Жиноятчиликка қарши курашиш йўлидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди

×

 2023-07-21 20:28:38    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, маҳалла ходимлари, масалаларга алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда асосан, жорий йилнинг ўтган давр давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари муҳокама қилинди. 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман прокурори Санжарбек Аминжонов, туман ИИБ бошлиғи Акмалжон Ходжаев ва мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.  

Ҳисобот даврида туманда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблари ҳудудлар ва маҳаллалар кесимида батафсил таҳлил қилинди.

Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифаларни тегишли масъул ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигида оғишмай адо этиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш бўйича намуна кўрсатган бир гуруҳ профилактика инспекторлари фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.