Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида тиббий хизматлар аҳолига яқинлаштирилмоқда

×

 2023-07-29 08:55:27    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига тиббиётни яқинлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинида соғломлаштириш реаблитация бўлими учун янги бино қурилмоқда. Ушбу маскан 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, юрак қон-томир касалликлари, неврология, эндокрология, гепортания каби касалликларни даволашга мўжалланган.

Бундан ташқари тумандаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган "Олатой", "Тўрғай", "Чекшариф", "Қўрғонча" қишлоқларида  4 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган.

Ушбу ҳудуддаги тиббиёт пунктларига оилавий поликлиникадан 4 нафар оилавий шифокор ва 10 нафар
маҳалла тиббий ҳамшираларидан иборат тиббий гуруҳлар бириктирилган. 

Маҳалла тиббиёт пунктлари зарур тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, тармоқ корхоналари томонидан электр, ичимлик суви билан таъминланган.