Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда

×

 2023-08-17 10:37:48    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳафтанинг пайшанба куни юртимизда— “Профилактика куни” сифатида қаралиб, жойларда маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари, прокуратура ходимларининг жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятини янада кучайтирилади.

Фурқат туманида ҳам “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда аҳоли билан яқиндан суҳбатлашиш, айниқса, профилактика инспекторлари томонидан ўзига бириктирилган ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида берилган кунлик маълумотларни таҳлил қилиш, ҳар бир жиноятни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш амалиёти жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлашишига замин яратмоқда.

Бугун “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман ИИБ бошлиғи Акмал Ходжаевлар бошчилигида ички ишлари бўлими ходимлари, маҳалла "бешлиги" иштирокида учрашув ўтказилди.

Тумандаги маҳаллаларда январ-июл ойлари давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу хавфли иллатларнинг олдини олиш чоралари батафсил муҳокама қилинди.

Туманда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан баъзи ҳудудларда айрим жиноят турлари, хусусан, фирибгарлик ва ўғрилик билан боғлиқ жиноятлар сони ортаётганлиги танқид остига олинди. 

Қўни-қўшни ва маҳалла-кўй ўз атрофида содир бўлаётган бундай жараёнларга эътиборсиз, бепарволик ва лоқайдлик билан қараб бўлмаслиги ва ҳар доим ён-атрофда бўлаётган ҳодисаларга хушёр кўз билан боқиб, бу каби қонунбузарликларга шароит яратилишига йўл қўйилмаслиги хусусида фикрлар билдирилди. 

Шунингдек, ҳисобот даврида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан ҳудуд маъсулларига тушунтиришлар берилиб, бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.