Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Истиқлол айёми олдидан яна бир аҳолига стационар хизмат кўрсатиш объекти очилди
2023-08-31 09:27:19 276
Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Фурқат туманида бир қатор хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда.
Жумладан, туман марказида "HOSPITAL MED CENTER" МЧЖга қарашли хусусий клиника очилиши туман аҳолиси учун байрамона совға бўлди.
Тадбиркорлар Достонбек Раҳимов ва Ғайратжон Йўлдошевлар томонидан ушбу тиббиёт муассасасига 540 миллион сўмлик тиббиёт жиҳозлари ўрнатилиб, 10 нафардан зиёд янги иш ўрини яратилди.
Ушбу хусусий клиникада кордиолог, невропатолог, эндокринолог, гинеколог, педиатр, терапевт, нефролог каби маклакали мутахассислар томонидан беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Иштирокчилар бинода даволанувчилар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Маълумот ўрнида: "HOSPITAL MED CENTER" клиникасида 500 хилдан ортиқ анализларни аниқлаш имконига эга бўлган лабаротория хизмати ҳамда беморларни амбулатор ва статционар тарзда даволаш учун барча шароитлар мавжуд.