Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида “Маҳаллада дув - дув гап” тадбирлари юқори кайфиятда давом этмоқда

×

 2024-01-06 11:19:59    1561

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилаётган “Маҳаллада дув - дув гап” тадбирлари Фурқат туманидаги "Шунқор" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13 - сонли мактабда ҳам давом этди.

Тадбирда таълим фидоийлари, маънавият тарғиботчилари, имом - хатиб ва жамотчилик вакиллари томонидан юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилди. 

Ҳар бир фуқаро юрт тақдирига дахлдорлик, эртангги кунга ишонч хисси билан яшаши зарурлиги, ватан равнақига ўз хиссасини қўшиш учун чин дилдан меҳнат қилиши кераклиги таъкидланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 - йил 22 - декабрь куни бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросига эътибор қаратилди.

Фурқатлик санъат усталари ижросидаги куй - қўшиқлар эса йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.