Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кирмоқда

×

 2022-09-22 12:05:37    134

PDF yuklash
Chop etish


Пахта ҳосили ҳудуд аҳолиси ва бошқа кўнгилилар томонидан ихтиёрийлик асосида терилмоқда. 

Хусусан, 11-отрядга жамланган теримчилар шу кунларда "Тошбек" фермер хўжалиги пахта майдонларида теримда иштирок этмоқдалар. Жорий йилда мазкур фермер хўжалигида 25.9 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, ҳозиргача 22 гектар майдондан 78 тонна пахта териб олинди. Теримчиларга маҳалланинг онахонлари ҳам ҳамроҳ бўлиб, теримда қатнашмоқдалар.

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ушбу отряд теримчилари билан учрашиб, илғор теримчилар ва онахонларга эсдалик совғаларини топширди. 

"Гарчи нафақага чиққан бўлсам-да ҳали кучдан қолганимча йўқ, ёшлар билан тенгма-тенг пахта теряпман", -дейди олтмишдан ошган онахон 

Туман раҳбари барча теримчиларга миннатдорчилик билдириб хирмонга барака тилади.