Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ёшлар дафтари"га киритилган 209 нафар талабаларнинг контракт тўловлари тўлаб берилди

×

 2022-09-22 12:06:41    171

PDF yuklash
Chop etish



“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш, бандлигини таъминланиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида туманда белгиланган амалий вазифалар манзилли бажариб келинмоқда. 

Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган хатлов жараёнида олий таълим муассасаларида шартнома асосида таълим  олаётган, контракт тўловини тўлашда ёрдам сўраган талабалар “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, контракт тўловларининг қонунда белгиланган қисми тўлаб берилмоқда.

Бугун ана шу эзгу ишлар давоми сифатида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари томонидан "дафтар"га киритилган 44 нафар йигит-қизларнинг яқинлари, ота-оналари иштирокида талаба ёшларнинг контракт тўлови тўланганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди. 

Учрашув аввалида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ёш авлодни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Ёшларни бундай имкониятлардан албатта самарали фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрниларини топишига тавсия ва тилаклар билдирилди. 

Маълумот ўрнида: Жорий йил бошидан шу кунга қадар “дафтар”даги 209 нафар талаба йигит-қизнинг 424 млн. сўмлик тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди, 10 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам учун 12 млн. сўм, 41 нафар ёшларга мактаб формаси учун 19 млн. сўм, 17 нафар чақирилувчи йигитларнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун 88 млн. сўмлик, 37 нафар ёшга  ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиши учун 43,5 млн. сўмлик тўлов маблағлари тўлаб берилди. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш мақсадида улардан 36 нафарига жами қиймати 112 миллион сўм маблағни ташкил этувчи замонавий тикув машиналари, мини-инкубатор ва бошқа турли меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул топширилди.