Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2022-йил 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида

×

 2023-01-17 10:41:15    193

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021-йил

13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-ИВ-сонли Қарори, шу бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг

2021-йил 30-апрелдаги “Маҳаллий Бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги ВИ/ХХВИИ-142-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27, 29-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021-йил 30-апрелдаги “Маҳаллий Бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги

ВИ/ХХВИИ-142-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-бандига асосан 2022-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири С.Ахмедовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

  2.Мазкур қарор билан қуйидагилар:

2022-йил 4-чорагида “Ташаббусли Бюджетлаштириш” жараёни натижалари бўйича маълумотлар 1ва 2-иловага мувофиқ;

2022-йил 4-чорагида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси маблағларининг шаклланиши тўғрисидаги маълумотлар 3-иловага мувофиқ;

2022-йил 4-чорагида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Ахмедов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қуватлаш бўлими (А.Эрматов), Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими (У.Хамидов) ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда июл ойида ўтказиладиган “Ташаббусли Бюджетлаштириш” жараёнига кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини олиб борсинлар.

4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Ахмедов), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (У.Бозоров) Ташаббусли Бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни келтирилган иловаларга мувофиқ шаклларда “Очиқ Бюджет” ахборот портали ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.

  6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий Бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига, ижросини таъминлаш молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

 

  Кенгаш раиси              Ж.Жуманов