Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида ерга чигит қадалди

×

 2023-03-15 21:19:43    233

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор фасли кириб келиши биланоқ, деҳқон ва фермерларимиз жорий йил ҳосилига замин яратиш мақсадида дала юмушларини янада жонлантириб, экиш мавсумига тайёргарликни бошлаб юборганлар.

Экиш агрегатлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга аллақачон шай қилиб қўйган фермерлар ва соҳа ходимлари шу кунларда муҳим агротехник компания – чигит экишни оммавий тарзда бошлашга киришмоқдалар.

Бугун, 15 март куни Фурқат туманидаги “Чавондоз” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ходимлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. 

Даставвал, семинар қатнашчилари ерларни экишга тайёрлаш, ўғитлаш жараёнлари, экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳолати, имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Семинарда сўз олганлар кластер билан фермерлар ҳамкорлигини яхшилаш, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини имкон қадар арзонлаштириш, таъминотни яхшилаш, фермерларнинг оворагарчилигини камайтириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва даромадни кўпайтириш, бевосита далада меҳнат қилаётган деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш масалаларига батафсил тўхталдилар. 

Семинар сўнгида қишлоқ хўжалиги фахрийлари томонидан бўлғуси ҳосилга барака тиланиб, дуо қилинди.

Маълумот ўрнида: Жорий йилда Фурқат туманидаги 198 та фермер хўжаликларида 5200 гектар майдонга “С-8209”, “Андижон-35” навли пахта уруғи экилади. Экиш мавсумида жами 30 та, шундан 22 та юқори унумли, 8 та оддий, шундан 10 та янги моделдаги ўғитлаб экиш сеялкалари ишлатилади. Экиш олдидан ҳар гектар майдонга 300 килограммдан фосфорли ўғит, етарли миқдорда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг захираси яратилган.