Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” | Фурқат туманида умумхалқ хайрия ҳашари юқори савияда ўтказилди

×

 2023-03-18 15:07:53    197

PDF yuklash
Chop etish


Ҳукумат фармойишига асосан Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Фурқат туманида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида  умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашар тадбирлари давомида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг барча ҳудудларида, 200 га яқин корхона ва ташкилотлар, ободонлаштириш ходимлари, таълим муассасаларидаги ходимлардан иборат 10 000 дан зиёд ҳашарчилар ушбу тадбирда фаол қатнашдилар.

Ҳашар тадбирларида муносиб қатнашган таълим муассасалари, ташкилот ходимлари муносиб тақдирланди. Ушбу тадбирлар давомида ва бугунгача туманда 366 минг туп мевали ва манзарали дарахт ва буталар, гул кўчатлари экилди. Мавжуд дарахт ва буталарга шакл берилиб, оқлов ишлари олиб борилди. Маҳаллаларда азалий қадриятларимизга муносиб равишда ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди. Бу каби эзгу ишлар жойларда давом эттирилмоқда.