Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Furqat tumani tarixi

 2020-07-17 10:10:27    1547

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти таркибига кирувчи Фурқат тумани маркази «Навбаҳор» қишлоғи дастлаб Горский қишлоғи деб номланиб 1899 йил 11 апрелда Ховосдан Қўқонга биринчи поезд кириб келган кундан тилга олинган.

Горский Антон Гаврилович (1846-1901йил) темир йул асосчиларидан бири бўлган. У Самарқанд - Андижон темир йўл қурилишининг 4-қисмига бошчилик қилган.

1943 йили 58 та жамоа хўжаликлари бирлаштирилиб, Горский райони ташкил этилган. 1959 йили Горский райони тугатилиб Ўзбекистон районига қўшиб юборилган. 1962 йили Киров районига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 июлдаги 182 - сонли қарори, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг 1991 йил 25 июлдаги 21917 - сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 апрелдаги 573 - сонли қарорига асосан Фурқат тумани ташкил этилди. 1992 йилдан Фурқат тумани маркази Горский қишлоғи Навбаҳор деб номланди, кейинчалик Навбаҳор шаҳарчасига айлантирилди.

Туман ҳудудида 15,5 км узунликда темир йўл ва катта Фарғона - Ош йўли, узунлиги 16,2 км ўтганлиги туманнинг иқтисодий тармоқларини ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

Туманнинг ўзига хос шу замини тарихини эслатиб турувчи меъморий обидалари ва кутлуғ қадамжолари кўп.

Масалан: Шотура ва Хайит қишлоғида жойлашган жомеъ масжидлари, Жалоер қишлоғида жойлашган «Қилич мерган бобо» тарихий қабристони, Бекобод қишлоғида жойлашган «Абдуқаххор ота» зиёратгохи ва бошқа қутлуғ қадамжойлар шулар жумладандир.

Фурқат тумани Фарғона вилоятининг ғарбий томонида жойлашган бўли6, худуди 300 кв.км ни ташкил қилади. Жануб ва шаркдан 46,5 кммасофада Ўзбекистон тумани, шимолдан 40 км масофада Данғара тумани ва 11,5 км масофада Тожикистон Республикаси, ғарбий томондан 21,5 кммасофада Бешариқ тумани билан чегарадошдир.

Туман водийнинг текислик қисмида жойлашган бўлиб, асосий географик хусусияти антропоген ландшафт кўринишига эга, яъни инсон томонидан ўзлаштирилган. Туман Ғарбий ва Жанубий Тянь-шань тоғ тизмалари орасида жойлашган. Энг баланд жойи денгиз сатхидан 395-450 м.дир.

 Туман иқлими континентал, яъни ўзгарувчан, июль ойининг ўртача харорати +29,+31 градус максимал харорати + 40, + 42 градус иссиқ, январь ойи харорати ўртача О -5 градус атрофида, энг паст харорат -15, -17 градус совуқ бўлади. Йиллик ёғин миқдори ўртача 100 мм.дан 300 мм гача.

Ўсимликларни барқ уриб ривожланиш даври яъни вегитация даври 210-230 кунга тенг.

Ёғинлар асосан баҳор ва куз фаслларига тўғри келади.

Асосан шимолий кисмидан 11,5 км масофада Сирдарё ва Қолгандарё ирмоғи оқиб ўтади. Туманнинг асосий ички сувлари ирригация сув иншоотларидан - канал, зовур ва ариқлардан иборат, туманнинг жанубий қисмидан 3,3 км масофада Катта Фарғона канали оқиб ўтади. Бу асосан қишлоқ хўжалиги фаолиятида катта роль ўйнайди.

Туман тупроғи асосан сур қўнгир ва бўз тупроқлардан иборат. Майдонининг асосий қисми оч тусли бўз тупроқлар, шимолий кисмида асосан қумли, шўрхок тупроқлар хам учрайди. Унумдорлик қоплами 1,5-2,5 % га тенг.

Туман ўсимликлари асосан чўл минтақаси ва антропоген ландшафт кўринишидаги ўсимликлар: кўпроқ шувоқ, бетага, янток, шўра ва буғдойиклар учрайди.

Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган жойларда мевали боғлар (бодом, гилос, нок, шафтоли, анжир ва анор) токзорлар, сабзавот экинлари, пахта ва буғдой далаларидан иборат.

Туман ҳудуди асосий ҳайвони чўл-адир ва антропаген минтақаси хайвонларидан таркиб топади. Чўл хайвонларидан асосан судралиб юрувчилар илон, калтакесаклар, кемирувчилардан юмронкозик, каламуш, ондатра ва бошқалар учрайди. Текислик ва тўқай қисмларида тулки, чиябури, қушлардан каклик, бедана, қирғовул, бойқуш, тўрғай, чумчуқ, мусича ва бошқалар учрайди. Дарё ва сув хавзасида лаққа, илонбалиқ, сазан ва бошқа балиқ турлари бор.

Туманнинг Данғара тумани билан чегарадош ҳудудида қўриқхона ташкил этилган. У 1978 йилда ташкил топган. Абдусамад буюртма маскани - бу ерда ўсимликлар ва баъзи хайвонлар мухофаза остига олинган.

Туманда фойдали қазилмалар аниқланмаган.

2002 йилдан буён туманнинг “Навбаҳор” газетаси чиқиб келади.