Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Фурқат туманида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТА”

×

 2021-02-17 08:50:39    280

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Фурқат туман

Кенгашининг 2021 йил ___ январдаги
____-сонли қарорига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Фурқат туманида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш юзасидан

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатида кўрсатилган талабларга мувофиқ 2021 йил йилдаги устувор вазифалари

1.1

2021 йилда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.

Туманда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш бўйича қатор тизимли ишлар амалга оширилади.

Бугунги кунда мактабни битирган              1479 нафар битирувчиларни касб-хунарларга ўқитиш ва ишга жойлаштириш ишлари олиб бориш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари

II.

 Туманда кабғалликни қисқартиши борасида олиб бориладиган ишлар бўйича

2.1

Темир дафтар”да қолаётган               406 та оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва яшаш шароитлари яхшиланиб, доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар”дани чиқариш чораларини кўриш

Темир дафтар”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари рўйхатини секторлар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш, МФЙ раислари ва ходимлари билан биргаликда "Saxovat Argos".uz сайтидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш ҳамда қайтадан ўрганиб чиқиш маълумотларни янгилаш Темир дафтарга киритилган фуқароларни доимий ўрганиш орқари электрон базани ташкил этиш;

“Темир дафтар”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш таснифларга ажратиш орқали ишга жойлаштириш тадбиркорлик истагида бўлган фуқароларга ер майдони ажратиш имтиёзли кредитлар ажаритиш ва бандлик маркази томонидан ўқитиш;

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ҳамда “Ёшлар дафтари” га киритилган шахсларни бандлигини биринчи ўринда инвестиция дастурига киритилган янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига яратилган янги иш ўринларига жойлаштириш чорасини кўриш.

Бандликка кўмаклашиш марказининг Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда чет элда ишловчи фуқаролари сонини шакиллантириш хорижий тилларни ўқитиш бўйича мутахасис ўкитувчиларни жалб қилиш 3-6 ойлик курсларин ташкил қилиш босқичма босқич чет эл давлатларига шартнома асосида ишга юбориш ва ишга жойлаштириш.

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида етказиб берилаётган ёрдамларни тўғри етказилиши устидан назорат ўрнатиш.

Туманда камбғалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши сесияларида хисобот бериб бориб бориш.

2021 йил

1-чорак

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари,  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари, тегишли корхоналар ва ташкилотлар.

2.2

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари томонидан 2020 йил 16 июнда имзоланган “Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмум шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ”да берилган топшириқларни Фурқат туманида ижросини тизимли таъминлаш ва амалга оширилган ишлар юзасидан юзага келган муоммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш.

Тумандаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларининг ҳар бири билан бирма-бир сухбат ўтказган холда фуқаронинг ишлаш истагидан келиб чиқиб,

-оилавий тадбиркорликни бошлашга ёрдам бериш, агарда моддий имконияти йўқ бўлса имтиёзли кредит олишда ва тегишли хужжатлар тайёрлаб тижорат банкига топшириш;

-туманда фаолият юритаётган ҳунармандлардаги мавжуд иш жойларидан келиб чиқиб “Устоз-шогирт” тамоили асосида бириктириш;

-тумандаги (корхона, ташкилот ва муассасалар) томонидан ташкил этилган меҳнатга хақ тўланадиган жамоат ишларига бириктириш;

-туманда фойдаланишга топширилаётган янги инвестиция лойихалари негизида яратилаётган янги иш ўринларига ўзининг истагидан келиб чиқиб ишга жойлаш;

-Бошқа йўналишда норасмий банд бўлган фуқароларни расмий ўзини-ўзи банд қилиш ишларига яқиндан амалий ёрдам бериб бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил

1-чорак

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари, тегишли корхоналар ва ташкилотлар

III.

Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича.

3.1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорлоикни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш чораларини кўриш.

1.Секторлар кесимида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш чораларини кўриш;

2. Иқтисодий комплекс ходимларидан иборат Ишчи гурух томонидан худудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш орқали, уларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш ва кичик ишлаб чиқаришларни ташкил этишлари бўйича лойихаларни тақдим этиш чораларини кўриш;

3. Асосий эътиборни саноат махсулотлари ишлаб чиқариш шу хисобга кўп иш ўринлари яратиладиган лойихаларга имтиёзли кредит маблағлари ажратишга қаратиш.

4. Худудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Бир махалла-бир махсулот” тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш, имтиёзли кредитларни мавжуд шароит ва оилаларнинг хохиш-истаклари инобатга олинган холда ажратилишига асосий эътибор қаратиш чораларини кўриш;

5.Ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли ва самарали ишлатилаётганлигини ҳамда уларда яратилган иш ўринларини доимий ўрганиш бўйича туман Ишчи гурухи томонидан мониторинг ишларини олиб бориш.

Доимий




Доимий









Доимий





Доимий








Доимий

 

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тижорат банки бошқарувчилари.

3.2

Кичик бизнес субъектлари сонини икки баробарга ошириш

Аҳоли орасида тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш, тумандаги бўш турган объектларни тадбиркорларга янги лойихаларни ишга тушириш учун ажратиб бериш, ишлаб чиқариш соҳалари учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини кўриш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонини ўтган 2020 йилга нисбатан (231 та) икки баробарга ошириш, жумладан 2021 йил давомида 300 та кичик бизнес суъбектлари ташкил этилади.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тижорат банклари бошқарувчилари тадбиркорликка кўмаклашиш маркази

3.3

Янги ташкил этилаётган “Кичик саноат зона”ларида импорт ўрнини босувчи экспортбоп саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

4 та сектор худудида умумий майдони             6,5 гектар ер майдонида ташкил этилган кичик саноат зоналарига ишлаб чиқариладиган маҳсулот туридан келиб чиқиб шакллантирилган 14 лойихаларни тўлиқ назоратга олиб, 2021 йилнинг                   4-чорагига қадар тўлиқ ишга тушириш натижасида 450 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш;

Қўшимча равишда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 5 гектар ерларни аниқлаш ва улар ўрнида янги “Кичик саноат зона”сини ташкил этиш чораларини кўриш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси вакили, тижорат банклари бошқарувчилари, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази

3.4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ – 4539-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4539-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш

1. Тадбиркорлик сохасида муаян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорни уларнинг соха ва имкониятларини ўрганган холда тажриба ортириш, кўникма шакллантириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси аосида маслахатларни бериш бўйича имтиёзли кредитлар олаётган ташаббускор, айниқса ёш тадбиркорлага бириктириш чораларини кўриш;

2. Маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, уларга ҳунар ўргатиш ва ҳунарманд сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тижорат банки бошқарувчилари, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Хунармандлар уюшмаси

3.5

Истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли бўлган мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратиш.

Асосий ва такрорий экин майдонларида ҳамда иссиқхоналарда ҳудуднинг иқлимидан келиб чиқиб, бозорларидаги талабни хисобга олган ҳолда юқори хосилли қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, Иқтисодий тараққиёт ва  камбағалликни қисқартириш бўлими, тегишли ташкилотлар раҳбарлари

3.6

Узоқ муддатдан буён фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаолиятларини қайта тиклаш.

Аввало узоқ муддатдан буён фаолият кўрсатмаётган 29 та  тадбиркорлик субъектларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ҳар бир ишламаётган корхона билан индивидуал тартибда иш олиб бориш ва уларга кўмаклашиш орқали фаолиятини қайта тиклаш.

Доимий

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Давлат солиқ инспекцияси, банклар, Тадбиркораларга кўмаклашиш маркази, Давлат хизматлари маркази, Статистика бўлими

 

Фурқат туманининг 2021 йил учун белгиланаётган экспорт прогноз  кўрсаткичларини бажариш чораларини кўриш.

2020 йил давомида 7,9 млн.АҚШ доллари миқдорида экспортлар амалга оширилган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткичларни 6,3 млн.АҚШ доллари, шундан, 1,2 млн.АҚШ долларлик саноат махсулотлари, 5,1 млн.АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспортини амалга ошириш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари бошқарувчилари

3.7

2021 йил давомида туманда саноат корхоналари ўртасида копперация алоқаларини ўрнатиш, импорт хажмини камайтириш қисқартириш. 

Туманда фаолият юритаётган 
193 та саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларни туман, вилоят  ва республика даражасида COOPERATION.UZ сайти орқали кенг ёритиш ва махаллий махсулотларга харидорлар топишда яқиндан кўмаклашиш чораларини кўриш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Солиқ инспекцияси, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари бошқарувчилари

3.8

Туманда бўш турган давлат ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш

1 Туманда бугунги кунда бўш турган         4 та хусусий мулк объектларини электрон савдоларга қўйиш орқали уларни тадбиркорларга сотиш чораларини кўриш;

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича таъсирчан солиқ механизмини қўлланилган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш орқали лойихани ишга тушириш орқали бюджетга қўшимча манбааларни жалб этиш ва янги иш ўринларини яратиш.

2021 йил давомида

Сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Солиқ инспекцияси, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими

3.9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий-манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 

Иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, ёшларга энг замонавий дастурлар асосида таълим-тарбия бериш.

2021 йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Молия бўлими, тижорат банклари, Иқтисодий  тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Фурқат Телекоммуникациялар боғланмаси

IV.

Меҳнат бозорининг самарадорлиги аҳолини бандлигини таъминлаш бўйич

4.1

Тумандаги доимий иш жойига эга бўлмаган 1500 дан ортиқ фуқароларни бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Туманда олий таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларини йўналишлар ҳамда касблар кесимида манзилли дастурини ишлаб чиқиш;

2. Туманда фаолият олиб бораётган корхона ташкилот ва муассасалардаги айниқса хусусий секторда фаолият олиб бораётган 1093 та корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари соҳа, касб ва мутахассислик кесимида аниқлаш учун хатлов ўтказиш;

3. Туманда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида  103 та янги лойиҳаларни, жумладан, саноат йўналишида – 35 та лойиҳа (1342 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги йўналишида – 27 та лойиҳа (276 та иш ўрни), хизмат кўрсатиш йўналишида – 41 та лойиҳа (641 та иш ўрни)ларни белгиланган муддатларда иш туширилишини таъминлаш;

4. Ишга тушган янги лойиҳаларда яратилган иш ўринларига биринчи навбатда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш.

5. Туманда ишсиз фуқароларни вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари жамғармасидан 1,1 млрд.сўм маблағлар ажратиш ҳисобига 1081 та фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2020 йил кунги          ПҚ-4742-сонли қарорга (ўзини-ўзи банд қилиш йўналиши) асосан фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кўрсаткичларини янада ошириш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, тижорат банклари бошқарувчилари

V.

Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича

5.1

2021 йил давомида барча макроиқтисодий кўрсаткичларни ўтган йилга нисбатан ўсиш суратларига эришиш.

2021 йил январь-декабрь якуни билан асосий иқтисодий кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан:

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (141,0 трлн.сўм) 101,0 фоизга, 

- Чакана савдо ҳажми (240,1 млрд.сўм) 102,3 фоизга,;

- Қурилиш ишлари ҳажми (144,0 млрд.сўм) 108,2 фоизга;

- Хизматлар ҳажми (130,1 млрд.сўм) 104,2 фоизга;

- Қишлоқ  хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми (879,6 млрд.сўм) 102,9 фоизга ўстириш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Статистика бўлими, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази

5.2

Бюджет интизомини  мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш.

2021 йил учун бюжет параметрлари тўғрисидаги халқ депутатлари туман Кенгаши қарори бўйича прогноз режаларни белгилаб олиш.

Бюджетга тушумларни бориши юзасидан кунлик назорат ўрнатиш.

2021 йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Солиқ инспекцияси, Молия бўлими мудири

5.3

Туманга 2021 учун белгиланган бюджет даромадлари прогноз бўйича режаларни 9 та солиқ турлари кесимида ижросини таъминлаш чораларини кўриш.

Юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, бензин, дизел ва газ ёқилғиси истеъмоли учун акциз солиғи, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда бошқа тўлов ва йиғимлар ҳисобидан ундириладиган солиқлар баъзасини кўпайтириш

2021 йил

давомида

Туман  ҳокимининг ўринбосарлари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман Молия бўлими, туман Мажбурий ижро бюроси


5.4

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарорини амалга оширилишини мақсадли ўрганиш, бунда Молия бўлими ва Давлат солиқ инспекцияси томонидан туман бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг ўз вақтида туширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор бериш.

Молия бўлими ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан қўшимча даромад манбанлари аниқлаш бўйича ишларни жадаллаштириш.

Олиб борилаётган ишлар бўйича хафталик ва ойлик хисоботларни тахлил қилиб бориш.

2021 йил давомида

Туман хокимининг биринчи ўринбосари, Солиқ инспекцияси, Молия бўлими

VI.

Озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

6.1

Ахолини асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари билан кафолатли таъминлаш.

Ахолини асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида туман марказий дехқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш;

Тумандаги 34 та махалла фуқаролар йиғини марказларида аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган арзон ва сифатли турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида етказиб бериш учун “Экобозорлар” ташкил этиш. 

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман хокимининг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролари йиғини раислари, тадбиркорлик субъектлари

VII.

Инвестиция лойихаларидаги инфратузилма, кредит, ер билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар ижросини таьминлаш

7.1

Худудий дастурдаги лойихаларни ўз вақтида ишга туширилишини таьминлаш

1.Туманда кўпроқ натижа берадиган, иш ўрни ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган 2021 йилга янги шакллантирилган лойиҳаларга тармоқ жадваллари ишлаб чиқиш.

2.Инвестиция дастурдаги аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича ижрочиларни, молиявий манбаларини ҳамда ижро муддатларини аниқ белгилаш ҳамда муддатида бажарилишини таьминлаш..

2.Ҳудудий дастурдаги амалга оширилиши белгиланган 2021 йилдаги  умумий қиймати. 862,2 млрд.сўмлик, 103 та лойиҳаларни ишга тушириш 2259 та янги иш ўринлари яратилишини таьминлаш.

2021 йил

20 январь







2021 февраль



2021 йил якунига қадар

 

Туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари, туман тижорат банклари ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

7.2

Туманда ҳар бир сектор кесимида кичик саноат зоналарини ташкил этиш

1. “Кичик саноат зоналари” имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш ҳисобига 4.7 гектар бўш турган ишлаб чиқариш майдонларига салоҳиятли ҳорижий, маҳаллий инвесторларга бериш орқали лойиҳаларни амалга ошириш;

2. 2021 йил якунига қадар КСЗ ҳудудига жойлаштирилган лойиҳалар тўлиқ ишга тушириш ҳисобига  янги иш ўринлари яратилишига эришиш.


2021 йил феврал


 

 

 

2021 йил якунига қадар

Секторлар рахбарлари, туман ҳокимлиги, Кичик саноат зоналари дирекцияси, туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

VIII.

Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича

8.1

Туманда хорижий  инвестицияларникенг жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таьминлаш

1.Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий инвестицияларни ўзлаштирилиши бўйича чора-тадбир ва ойма-ой график тасдиқлаш;

2.Жорий йил якуни билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича белгиланган 25 млн. долларлик прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан таъминлаш чораларини кўриш.

3.Инвестиция сиёсатини юритишда давлат иштирокини пасайтириб, хусусий ва тўғридан-тўғри инвестициялар улушини ошириш чораларини кўриш

4.2021 йилда тумандаги бўш турган обектларни ва истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилишини таьминлаш.

5. Дастур прогноз параметрлари бажарилиши ҳолатининг тизимли мониторинги ва ҳар ойлик муҳокамасини, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.

6.Инвестиция лойиҳаларига хусусий капитални жалб этиш. давлат-хусусий шериклик асосида йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш

2021 йил

20 январ




Йил давомида






Йил давомида



Йил давомида




Доимий






Йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими,  туман тижорат банклари ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

 

8.2

Ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган лойихаларнинг ижросини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

1. Ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган лойихаларнинг ижросини тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида доимий мониторинг қилиб бориш
ва аниқланган муаммоларни  тегишли ташкилотлар билан қисқа муддатларда бартараф этиш

Йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман тижорат банклари ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

8.3

Туман тадбиркорларини тажриба алмашиш, юқори самарали замонавий технологиялар билан танишиш ва хорижий компаниялар билан ўзаро манфаатли шартномалар тузиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш.

1. Инвесторлар ва Халқаро молия институтлари вакиллари билан биргаликда яқиндан мулоқотда бўлиш ва яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлар биан таништириб бориш.

Йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман тижорат банклари ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

IX.

Экспортёр корҳоналарни қўллаб қувватлаш экспортга маҳсулотлар чиқариш хажмини кўпайтириш бўйича

9.1

Экспортни қўллаб-қувватлаш ва миқдорини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш

1. Тумандаги экспортёр корхоналарни янги экспорт бозорларига олиб чиқиш, хориждан қўшимча янги хамкорлар топиш.

2.2021 йилда экспортёр корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағлар ажратилишида амалий ёрдам бериш.

3.Экспорт қилувчи корхоналарга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очишга кўмаклашиш ҳамда реклама харажатларининг 50 фоизини  қоплаб бериш

4.Туманнинг 2021 йилда товар ва хизматлар экспортини камида 20 фоизга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

 

Доимий


 

 

Доимий



Доимий




Йил якунига қадар

Сектор раҳбарлари, Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман тижорат банклари, туман қишлоқ хўжалик бўлими ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

9.2

Туманга 2021 йил учун белгиланган 6326,9 минг. долларлик экспорт топшириғи ижросини сўзсиз таъминлаш

1.Жорий йил учун саноат корхоналари, ва секторлар кесимида режавий тақсимотни ишлаб чиқиб, тасдиққа киритиш;

2.Экспортёр корхоналар билан доимий мулоқотда бўлиб белгиланган прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажарилишида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳал этиш чораларини кўриш шунингдек, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш.

2.Экспортёр корхоналарни кўпайтириш ҳамда туманнинг инвестицион муҳитини ошириш мақсадида туман ДСИ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда жойларда экспорт учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида ҳамда импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар яратиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан учрашиш.


2021 йил

20 январ






Ҳар
ойда

 

 

 

 

 

 

 

Доимий

Сектор раҳбарлари, Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман тижорат банклари, туман қишлоқ хўжалик бўлими ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

9.3

Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш.

Импорт қилинаётган ва ҳудудда эҳтиёж юқори бўлган махсулот турлари бўйича  жойлардаги ишлаб чиқарувчилар томонидан келгусида ўзлаштириш мақсадида учрашувлар ташкил этиш ҳамда маълумотларни умумлаштириб бориш.

Ҳар
ойда

Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман тижорат банклари ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

X.

Ҳудуддаги бўш турган объектларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда аукцион орқали сотилган ер майдонларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини мониторингини юритиш.

10.1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори ижросини таъминлаш. Тумандаги бўш турган объектлар ҳисобини юритиш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг доимий мониторингнини амалга ошириш.

Туманда давлат объектлари, илгари хусусийлаштирилган ва бошқа бино-иншоотлар хатлов натижасида рўйхатга олинган объектлар, тадбиркорларга берилган давлат мулки объектларини ҳозирги кунда хўжалик фаолиятига жалб этиш чораларини кўриш ҳамда тўлиқ қувватда ишлаётганлиги юзасидан ўрганиш олиб бориш. Юзага келган муммоларни тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳал этиш чораларини кўриш.

Доимий




 

Ҳар
ойда

Сектор раҳбарлари, Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими,  туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

10.2

“E-Ijro Auksion” орқали сотилган ер майдонларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини мониторингини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига асосан инвестиция мажбуриятларини белгилаш, мазкур қарорга асосан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлаш ҳамда мазкур тармоқ жадвал асосида доимий мониторинг қилиш.

Ҳар
ойда

 Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман қурилиш бўлими, “Ермулккадастр” туман филилали ҳамда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда

XI.

Қурилиш йўналишида

11.1

Туманда янги массивни ташкил этиш ҳисобига барча қулайликларга эга бўлган замонавий кўринишдаги энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда давлат ва хусусий секторлар томонидан кўп қаватли арзон уй-жойларни қуриш ҳамда коммуникация тармоқлари билан таъминлаш

Аҳоли қатламининг
(204 та хонадон) уй-жойга мухтож бўлган оилалар барча қулайликлари мавжуд бўлган уй-жой билан таминлаш

2021 йил
20 марть кунига қадар

Ҳоким ўринбосари  Р.Хамдамов, туман электр таъминоти корхонаси (Тиллаев), “Худудгаз Фарғона” ГТФ Фурқат туман бўлими (Эркабоев), туман сувоқава ишлаб чиқариш бўлими (Сиддиқов)

туман йўллардан фойдаланиш УК (Парпиев), туман уй-жой каммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Турсунов)

11.2

Туман бўйича “Обод қишлоқ”
 давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ушбу ердаги аҳоли турмуш тарзини ўзгартириш, электр, табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик ва оқава сув таъминоти билан таъминлаш, АСКУЭ тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда  24 км ички йўлларни шағаллаш ва асфальтлаштириш ва 300 дона кўчаларни ёритиш қурилмаларин ўрнатиш ишларини амалга ошириш

Туман бўйича “Обод қишлоқ”  дастури доирасида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилади, уй-жойлар таъмирланиб, янги қиёфаларга ўзгартирилади,  ички кўчалар обод бўлади, коммуникация тармоқлари янгиланиб, электр, табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик ва оқава сув таъминоти билан таъминланади ҳамда электрон ҳисоблагиялар ўрнатилиб, АСКУЭ тизимига улаш.

2021 йил
1 сентябрь кунига қадар

Сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман электр таъминоти корхонаси (Тиллаев), “Худудгаз Фарғона” ГТФ Фурқат туман бўлими (Эркабоев), туман сувоқава ишлаб чиқариш бўлими (Сиддиқов)

XII

Ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва қайта тайёрлаш йўналишида

12.1

Туман ҳудудида 2021 йилда ишга тушадиган 55 та инвестицион лойиҳалар натижасида жами 1643 та иш ўрни яратилади. Шунда 495 тасига ёшларни жалб этиш.

1. Лойиҳаларни муддатида ишга тушишини таъминлаш.

2. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан ёшларни керакли мутахассислик ва касбларга қисқа муддатли ўқишларни ташкил этиш.

3. Ёшларни ишга жойлаш-тириш чораларини кўриш.

2021 йил январь-декабр

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги (Ш.Валиев), Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Қурбонов, туман аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Д.Усмонов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Алихаджаева, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши

12.2

Туманда “Ёшлар дафтири” да  аниқланган ишсиз ёшларни  бўш иш ўринларига жойлаштириш.

Ҳудуддаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар билан доимий равишда маълумот алмашинувини таъминлаб, бўш иш жойларини аниқлаш ҳамда ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш;

- Бўш иш ўринлари бўйича телеграм ижтимоий тармоғида (Фурқат бўй иш ўринлар) расмий каналини яратиш ва шу билан бирга мурожаатлар боти орқали ишсиз ёшлар мурожаатларини қабул қилиш механизмини йўлга қўйиш.

-корхона ва ташкилотлардаги квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш

2021 йил январь- декабр







2021 йил январь- декабр


Сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари, Давлат солиқ инспекцияси, Ҳунарманд уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши

12.3

Секторлар кесимида ҳар ойда камида бир маротаба ёшлар ўртасида мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиб, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

1. МФЙлар кесимида бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар бурчагини ташкил этиш.

2. 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини 11-синфини тамомлаб олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кира олмаганлар, Ишсиз ёшлардан 130 нафар ёшларни ярмарка орқали ишга жойлашишига эришиш.


2021 йил

ҳар ойда белгиланган режа графикка асосан

Туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, туман аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Д.Усмонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Қурбонов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Алихаджаева

12.4

Тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлардан 30 нафари иштирокида  Касб хунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари билан хаакорликни амалга ошириш ҳамда микрокредитлаш мақсадларида ёшларни молиявий саводхонликка ўқитишни ташкил этиш


1. Дастур лойиҳасини тайёрлаш.

2. Лойиҳада иштирок этувчи 30 нафар ёшлар рўйҳатини шакллантириш. Бунда ҳар бир маҳалладан
4 нафардан ёшлар киритилишини инобатга олиш.

3. Лойиҳа амалга ошириладиган манзиллар жумладан, тадбиркорлик субъектлари жойлашган объектларини белгилаш.

4. Тегишли банклар, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Хунармандлар уюшмаси, Давлат солиқ инспекцияси ва тажрибали тадбиркорлар ҳамда тегишли масъулларни бизнес ўқув-амалий семинарда иштирок этишларини таъминлаш.

5. Дастур якунида ҳар бир иштирокчининг кичик бизнеснинг маълум йўналишида ўз бизнес лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳимоя қилинишига эришиш.

6. Ҳар бир бизнес лойиҳа талабларидан келиб чиқиб, тегишли масъулларни бириктирган ҳолда амалиётга жорий қилиш.

2021 йил
март-декабрь

Сектор раҳбарлари, Фурқат туман ҳокими ўринбосари (Ш.Валиев), Туман Давлат солиқ инспекцияси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Қурбонов, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш марказива тижорат банклари,

XIII

Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, ҳолининг маданий савиясини ошириш соҳаси бўйича

13.1

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  2019 йил 19 март кунги ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган “Ёшлар маънавиятни юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга оид Бешта муҳим ташаббус” ижроси юзасидан  Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида турли хил тадбирлар, кўнгилочар концертлар, театр томошаларини ўтказиш.

Иқтидорли ёшлар  ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этиш.


1.Тадбирлар ўтказиладиган вақт ва жойларни  аниқлаш, тадбирлар ражасини тайёрлаш.

2.Тадбирда қатнашадиган иштирокчиларни аниқлаш.

3.Маданият бўлими-Эртак қахрамонлари ва қизиқарли мавзуларда бадиий дастур тайёрлаш.

4. Ёшларни театр санъатига қизиқтириш мақсадида режа асосида туманнниг ҳар бир мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида театр томошаларини ўтказиш.

5.Туманнинг  санъаткор ёшлари иштирокида МФЙ худудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида маданий маърифий кўнгилочар тадбирлар ўтказиш.









2021 йил

давомида

Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев), туман маданият бўлими

(Р.Исроилова), Туман Ёшлар агентлиги Туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими (А.Эрматов)

13.2

Юртимизда нишонланиб келинадиган мухим саналарга оид байрам тадбирларига  ёшларни кенг жалб қилиш.

1.Мухим саналар байрам тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Байрам сценарийсини ишлаб чиқиш ва байрамга мос   бадиий дастур тайёрлаш.

3.Байрамга аҳоли ва ёшларни тадбирга жалб қилиш.

4.Байрам концерт дастурини намойиш этиш. 

6.Тадбирларни ОАВ орқали ёритилишини таъминлаш.


Йил давомида.

Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев), туман маданият бўлими (Р.Исроилова),

Туман Ёшлар иттифоқи туман кенгаши (Г.Мухторова), туман Халқ таълими бўлими (А.Эрматов), Туман Мактабгача таълим бўлими (Д Қодирова)

Туман ИИБ (С.Султонов)

13.3

Фурқат тумани Маданият бўлими қошида ташкил қилинган “Шодиёна” фольклор этнографик халқ жамоаси, “Бойчечак” болалар рақс жамоаси,  “Парвоз” ўсмирлар фольклор жамоаси, “Ифтихор” театр жамоаси, “Қувонч” ашула ва рақс дастасининг хисобот концерти дастурларини намойиш этиш ва уларда ёшлар иштирокини таъминлаш.

1.Концерт ўтказиладиган вақт ва жойни белгилаш.

2.Концерт дастурларини ишлаб чиқиш.

3.. Ахоли ва ёшларни концертга жалб қилиш.


2021 йил

Ҳар чоракда

Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев)

туман маданият бўлими

(Р.Исроилова)

Туман Ёшлар иттифоқи туман кенгаши (Г.Мухторва), Туман Халқ таълими бўлими

(А. Эрматов)

XIV

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш,

уларни харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирлари

14.1

Футбол спорт туридан тумандаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Туман хокими кубоги” спорт мусобақасини ташкил этиш.

1. Спорт мусобақасини ўтказиш бўйича мусобақа низомини ишлаб чиқиш.

2. Мусобақасини юқори савияда ўтказиш.

3. Тадбир ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш.

4. Тадбирни вилоят ва туман ОАВ орқали ёритилишини таъминлаш.



2021 йил

феврал ва сентябр ойлари




Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев),

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (В.Эшонқулов), Маданият бўлими (Р.Исроилова)

Молия бўлими (С.Аҳмедов)

14.2

Хар ойнинг учунчи жума кунини туманда “Автомобилсиз кун” ўтказиш.

1. Туманда хар ойнинг учинчи жумасини “Автомобилсиз кун” деб эълон қилиш бўйича ҳоким қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Хар бир давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини шу куни иш жойига пиёда ва велосипедда келишларини йўлга қўйиш.

2021 йилнинг

Январ ойидан бошлаб


Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Алихаджаева), Ёшар ишлари агентлиги туман бўлими (О.Қурбонов), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (В.Эшонқулов), БЎСМ (Х.Азимов), Маданият бўлими (Р.Исроилова)

Молия бўлими (С.Аҳмедов)

14.3


Туманда уюшмаган ёшлар таркибидан “II–лига футбол жамоаси” ташкил қилиш. Вилоятдаги лига мусобақаларда иштирокини таъминлаш.



  1. Жамоани шакллантириш учун ёшлар ўртасида танлов ташкил этиш.
  2. Жамоа аъзоларини спорт кийимлари ва спорт жихозлари билан таъминлаш.
  3. Жамоа аъзоларини лига мусобақаларида иштирокини таъминлаш.


2021 йил

10 феврал


2021 йил

1-10 март


2021 йил

апрель

Фурқат тумани ҳокими ўринбосари (Ш. Валиев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Алихаджаева),

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (В.Эшонқулов), Молия бўлими (С.Аҳмедов)


14.4

Тумандаги “Мустақиллик”, “Навбаҳор”, “Томоша”, “Шойимбек”, “Ардахшон”, “Қушчи”, “Кўк-дўппи”, “Ўртақўрғон” МФЙлар ҳудудида ташаббускор тадбиркорлар томонидан (сунъий қопламали футбол майдони, street ball, workout бадминтон майдончалари, тренажёр ва аёллар фитнес залларини) қуриш

1. Давлат-хусусий шериклик асосида спорт иншоотларини барпо этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш.

2. Сунъий футбол майдончалари қуриладиган ер майдонларини аниқлаб олиш.

3. Спорт иншоотларини қуриш истагида бўлган тадбиркорларга ер майдонларини ажратиш.

4. Спорт иншоотлари қуриш учун тадбиркорларга имтиёзли банк кредитлари ажратилишида кўмаклашиш.

5. Қуриб фойдаланишга топшириш.

2021 йил январ



2021 йил февраль


2021 йил март


2021 йил якунига қадар

Туман ҳокими ўринбосари

 (Ш. Валиев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Алихаджаева),

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (В.Эшонқулов), БЎСМ (Х.Азимов),

Қурилиш бўлими

(О.Эшонқулов)  Молия бўлими (С.Аҳмедов)


14.5

Ҳарбий қисм ва муассасаларга “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшлар учун очиқ эшиклар кунини ўтказиш

1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

2. Тадбирларга жалб этилувчи ёшлар сонини тоифалар бўйича аниқлаш.

3. Доимий равишда тадбирларни ўтказиш

2021 йил

январ феврал ойлари

2021 йил

Туман ҳокими ўринбосари

 (Ш. Валиев),

Мудофа ишлари бўлими, 

ХТБ (А.Эрматов), ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорликда

XV

Таълим тарбия ва илм-фан ривожини жадаллаштириш йўналишида

15.1

Тумандаги 36 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга қаратилган Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ижодий ишлар танловларини ўтказиш

1 Тумандаги мактабларни маҳалла кесимида тадбирлар графигини тасдиқлаш

2. График асосида ўқувчиларга диний экстремизм ва терроризм ғоялари ва“Жаҳолатга қарши маърифат” ва уларнинг оғир оқибатлари мавзусида ижодий филмларни тақдим этиш.

2021 йил

март-апрел

Халқ таълими бўлими (А.Эрматов)

Мактабгача таълим бўлими, (Д.Қодирова)

Маданият бўлими (Р.Исроилова),

Маънавият ва маърифат туман бўлими (Т.Нишонов)

Ёшлар ишлари агентлиги (О.Қурбонов)

15.2

Тумандаги 6-умумтаълим мактабнинг ўқувчилари сони қувватига нисбатан 2-2,5 коэффицентгача бўлганлиги сабабли  янги 210 ўринли ўқув биносини қуриш

1. Инвестиция дастури асосида янги 210 ўринли ўқув биносини қуриш бўйича таклифлар киритиш

 

2021 йил август

Туман ҳокими ўринбосари

 (Ш. Валиев), Туман Молия бўлими (С.Ахмедов),

Халқ таълими бўлими (А.Эрматов)


15.3

Барча мактабгача таълим ташкилотларида миллий рамзларга бағишланган тадбирлар ташкил этиш.

Тарбияланувчилар ўртасида она Ватан хиссини мадх этувчи қўшиқ, ифодали шер, миллий рақслар ва она ватан хамда оила кўринишлари акс этган расмлар танлови ташкил этиш.

Ота-оналар билан хамкорликда “Ватан оиладан бошланади” шиори остида тадбилар ташкил этиш.

  1. МТТ педагог ходимлари ва ота оналар иштирокида.
  2.  Туманда 3-7 ёшгача бўлган 6667 нафар ёшларни қамраб олиш.
  3. Туманда 3-7 ёшгача бўлган 6667 нафар ёшларни, ота-она ва педагоглар иштирок этади.
  4.  Кузатув кенгаши аъзолари иштирокида.






Хар ойда

Мактабгача таълим бўлими, (Д.Қордирова)

Маданият бўлими (Р.Исроилова),

Маънавият ва маърифат шаҳар бўлими (Т.Нишонов)

МФЙ раислари

15.4

Мактабгача ёшдаги болаларни  мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш, қамров кўрсаткичларини йил оҳирига қадар 85 фоизга олиб чиқиш

1.Ҳудуддаги  мактабгача таълимга тортилмаган болаларни  МФЙ билан биргаликда хатловдан  ўтказиш.

2.МТТларда ахоли эхтиёжларидан келиб чиқиб мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гурухларини ташкил этиш

3. Туманда йил якунига қадар 55 та оилавий, 5 та хусусий ҳамда давлат шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш

4. 2021 йил якунига қамров кўрсаткичларини 85% га етказиш

2021 йил

  январ-июн ойларида

Туман ҳокими ўринбосари

 (Ш. Валиев), Мактабгача таълим бўлими, (Д.Қодирова)


15.6

Мактабгача таълим ташкилотлари холатини ва моддий–техник жихозланишини яхшилаш

1. 2021 йилда инвестиция дастури доирасида мукаммал таъмирланган мактабгача таълим ташкилотларини мебел жиҳозлари билан таъминлаш ва ишга тушириш чораларини кўриш.

2021 йил

  давомида

Туман ҳокими ўринбосари

 (Ш. Валиев), Мактабгача таълим бўлими, (Д.Қодирова)


XVI

Тиббиёт сохасини ривожлантириш бўйича

16.1

Тумандаги оилаларни кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникаларда  мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш

1. Тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур бўлган оилаларни рўйхатини шакллантириш.

2.  Махсус саволнома асосида оилалар ўртасида юқумли бўлмаган касалликлар скринингини ўтказиш.

3.  Акушер гинеколог томонидан  туғиш ёшидаги аёллар кўкрак бези пальпацияси орқали кўкрак бези саратони скринингини ўтказиш.

2021 йил

давомида

Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Отабоева),  Кўп тармоқли марказий поликлиника

16.2

Ахолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш.

1. Ҳар бир маҳаллада, энг аввало, 5 ёшгача болалар, шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар бўлганларни рўйхатини шакллантириш.

2. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил қилинган акушер-гинеколог, педиатр, терапевт, неврапотологлардан иборат тиббиёт бригадалари томонидан худуддаги ахолини гурух мансублигига кўра  мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш.

3. Зарур бўлганда ЭКГ, УТТ, қондаги холестерин ва қанд миқдорини аниқлаш.

2021 йил

давомида

Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Отабоева),  Кўп тармоқли марказий поликлиника

тумандаги барча ҚОП ва ҚВПлар

16.3

Тиббий хизматлар кўрсатиш муассасаларини моддий базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.


  1. Тиббий хизмат кўрсатишда бирламчи бўғин қамровини кенгайтириш мақсадида Дўстлик қишлоғидаги ҚВПни ишга тушириш

2021 йил

давомида

Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Отабоева),  Кўп тармоқли марказий поликлиника

тумандаги барча ҚОП ва ҚВПлар

16.4

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорлари ижросини сўзсиз ва белгиланган муддатларда ижросини таъминлаб бориш.

  1. Туман Санитария-эпидемиология осойишталик марказида ПЦР лабаротория ташкил этиш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш.
  2. Лабораторияни малакали мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш.
  3. Туманда коронавируснинг тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш тадбирлари олиб бориш

2021 йил январ-февраль





Доимий


Туман хокими ўринбосари Ш.Валиев, Тиббиёт бирлашмаси (Б.Отабоева), туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази (Т.Худойбердиев)

XVII

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш йўналишида

17.1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш туғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

1. 2020‒2022 йилларга мўлжалланган ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплексларини ташкил этиш, ҳудудий манзилли дастурлар бўйича жами 15 та, шу жумладан 2021 йилда белгиланган             5 та фуқаролар йиғинларининг комплексларини қуриш ишларини таъминлаш (ер ажратиш, ҳокимнинг қарорини қабул қилиш, инвесторларни жалб қилиш, инвестор бўлмаган тақдирда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуриш).

2021 йилда белгиланган 5 та маҳалла комплексларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторлар ва туман ҳокимлиги  ўртасидаги келишувлар асосида қурилишини таъминлаш.

2. Фойдаланишга топшириладиган маҳалла бинолари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг концелярия моллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш чораларини кўриш.



I-чорак











мунтазам






ҳар чоракда

Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими, Курилиш бўлими.

XVIII

Туманда жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш йўналишида

18.1

Жиноятчилик ошган маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш

1. Туманда ваколатли идоралар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли ўртасида “Маънавият соатлари” ва “Ҳуқуқий билимлар”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси”, “Ёнғинлар профилактикаси”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи” кунларини ўтказиш.

2. Диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, худудларда учрашувлар ташкил этиш.

3. Фуқаролар ўртасида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва  узоқ муддат (чет давлат)га кетган ва қайтиб келган шахслар ўртасида профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш.





мунатазам







мунтазам







мунтазам

Туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими,  ИИБ,  туман прокуратураси, Аҳоли бандигига кўмаклашиш маркази.


18.2

“Менинг маҳалламда жиноят бўлмаслиги керак” шиори остида аҳоли, айниқса, ёшларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида мақсадли тушунтириш-тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

1. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамоилига асосланган ҳуқуқий семинар-тиренинглар ташкил қилиш

2. “Қонун ва адолат - устувор”, “Жиноятга жазо муқаррар” деган ғояни аҳоли, айниқса ёшлар онгига сингдириш борасида учрашув ва тадбирлар ташкил қилиш.

3. Маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

4. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг туркумини инобатга олган ҳолда сайёр суд мажлисларининг маҳаллаларда ўтказилишини янада кенгайтириш чораларини кўриш.

ҳар ҳафтанинг жума куни



мунтазам



режа асосида



режа асосида

Сектор рахбарлари, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими, ИИБ.

XIX

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида

19.1

Пахтачилик сохасида туманда
2021 йилда 5120 гектар майдонда пахта хосилдорлигини ўртача 3-5 ц/га ошириб, 18500 тонна пахта хом ашёси етиштириш.

Хар гектар майдонга 500 кгдан фосфорли минерал ўғитлар билан чигит экиб, қўшимча 200 кгдан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириб, касалликларга қарши курашиш, суғориш ва бошқа  тадбирларни ўз муддатида бажариш хисобига хар бир гектар майдондан 35-40 ц/га хосил олишга эришилади.

2021 йил давомида

Сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва тумандаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари рахбарлари

19.2

Туманда 2000 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш интенсив технологиясини ташкил этиш.

Туманда 100 та фермер хўжаликларида 2000 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси ташкил этиш учун 47,1 млрд.сўм маблағ сарфлаш.

2021 йил давомида

Сектор рахбалари, туман ҳокимининг ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ирригация бўлими ва тумандаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари рахбарлари

19.3

Ғаллачилик сохасида туманда
2021 йилда 5355 гектар майдонда ғалла хосилдорлигини ўртача 5-7 ц/га ошириб, 37000 тонна дон хосили етиштириш.

Ҳар гектар майдонга 500 кгдан фосфорли минерал ўғитлар билан чигит экиб, қўшимча 200 кгдан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириб, касалликларга қарши курашиш, суғориш ва бошқа  тадбирларни ўз муддатида бажариш хисобига хар бир гектар майдондан 65-70 ц/га хосил олишга эришиш

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва тумандаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар

19.4

Туманда пахта майдонларида ёмғирлатиб суғориш интенсив технологиясини ташкил этиш.

Туманда 15 та фермер хўжаликларида 500 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси ташкил этиш учун 7,2 млрд. сўм маблағ сарфлаш

2021 йил давомида

Сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ирригация бўлими ва тумандаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотлар

XX

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини тарғиб қилиш

20.1

Тумандаги оммавий ахборот воситалари, босма ва электрон нашрлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тадбиркорлар иштирокида мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилиш.

Ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган энг муҳим вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлаш, белгилаб берилган вазифаларни давлат сиёсати даражасида юксак эътибор билан тўлиқ тушинтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш.

2021 йил давомида

Сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, МФЙ раислари