Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АЁЛЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИЛАР

×

 2021-03-06 15:56:42    194

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз бўйлаб баҳорнинг илк даракчиси сифатида кириб келаётган 8 март – халқаро хотин-қизлар куни шодиёналари кенг қулоч ёзмоқда.

Бугун, 6 март куни “Наво” номли тантаналар мажмуасида туман ҳокимлиги томонидан аёллар байрамига бағишланган асосий байрам тадбирлари ташкил этилди. Аёлларимизга ҳар қачонгидан ҳам ҳурмат ва эътибор кўрсатилган ҳолда, 250 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз карнай-сурнай ва доиралар садолари остида кутиб олинди. Муҳташам саройга тумандаги барча МФЙлар, ташкилот ва муассасаларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар жам бўлдилар.

Тумандаги 12-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари бу йилги байрам тадбирига махсус дастур тайёрладилар. Тадбир аввалида аёлларни улуғловчи ижтимоий видеоролик намойиш этилиб, жонли ижродаги қўшиққа уланди. Сўнгра Фурқат тумани ҳокими Дилмуроджон Солиев сўзга чиқиб, тантанали тадбирда жам бўлган аёлларни, улар орқали туманимиздаги барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, илиқ ва самимий тилакларини билдирди.

– Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи тобора ошиб бораётгани сабабли халқ хўжалигининг барча соҳаларида Сизларнинг ролингиз яққол сезилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, аёлларимиз мамлакатимизни, жумладан туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар, - деди туман раҳбари ўз сўзида. - Нафақат оилага, балки жамиятга аҳиллик, гўзаллик, меҳр-оқибат бағишлаётган Сиз аёлларни, сизларнинг тимсолингизда туманимиздаги барча онахонлар, опа-сингилларимизни 8 март – хотин-қизлар байрами билан табриклар эканман, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ҳар доим гўзаллик ва мунислик рамзи бўлиб қолишингизни тилайман.

Ана шундай эзгу тилаклар билан якунланган табрикдан сўнг туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа раҳбар эркаклар томонидан “Муқаддас аёл” қўшиғи ҳамоҳанглигида даврадаги аёлларга табиий гуллар тақдим этилди.

Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий дастур байрам шукуҳини янада кўтариб юборди. Қўшиқлар рақсларга ва табрикларга уланди.

Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлган аёлларимиз байрам кайфиятини чин дилдан ҳис қилдилар.

Ўйлаймизки, бу йилги байрам тадбири йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.