Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-09-11 22:58:15    170

PDF yuklash
Chop etish


Ҳунарни асрабон неткумдир охир, 
Олиб тупроққаму кетгумдир охир.

Ҳазрат Алишер Навоий.


Кейинги пайтларда Фурқат туманида янги-янги лойиҳаларга қўл урилгани ва қайсидир лойиҳалар ишга туширилгани тўғрисида янгиликлар кўпаймоқда. Ижтимоий соҳа объектлари ёки ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишга туширилиши аввало, халқ фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш сингари эзгу мақсадларга хизмат қилади. Шу билан бирга бундай яратувчилик ишлари иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлашга ҳам кўринарли улуш қўшади.

Бугун яна бир салоҳиятли лойиҳа муваффақиятли якунланиб, “Ҳунармандлар маркази” деб ном олган мухташам бино фойдаланишга топширилди. Қўқонбой шаҳарчасида, катта йўл ёқасида савлат тўкиб турган уч қаватли мазкур иншоотнинг очилиш маросими бугун ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

Тадбирда Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Ҳолиқов, туман ҳокими Ж.Жуманов бошчилигида Ўзбекистон Халқ устаси, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов, секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ҳунурмандликни янада ривожлантириш, миллий анъаналаримизни такомиллиштиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳунармандлар мактаби ривожланган туманимизда ҳам соҳани юқори поғоналарга олиб чиқишга кенг имкониятлар яратгани, марказнинг ишга туширилиши эса янги иш ўринлари яратиш билан бирга миллий ҳанармандлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин олиш имконини берганини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, ҳалқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса аёллар, ёшлар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бўлиб келмоқда.

Фурқат туманида бугунги кунда 230 нафардан ортиқ хунармандлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан 133 нафари аёлларни ва 118 нафари ёшларни ташкил этади.

Жорий йилда 32 нафар хунармандларга 1,1 млрд.сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилиб, фаолияти тизимли йўлга қўйиб берилди.

Фурқат туманида асосан хунармандчиликда ёғоч ўймакорлиги, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тўқиш, қўлда газламалар тўқиш ҳамда муаллифлик мебелларини тайёрлаш йўналишлари кенг тарқалган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 7-сонли баёнининг 53-бандида, 2021 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча туманларда хунармандчилик марказларини ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сонли “Республикада мавжуд яйлов жойлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлар ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик асосида қўл меҳнатига мўлжаланган ускуналарни харид қилишда субсидия ажратиш тизимидан кенг фойдаланган ҳолда Фарғона вилоятининг 13 та туманида “Ҳунармандлар маркази” фаолиятини йўлга қўйиш, ушбу марказларда 3,9 минг нафар хотин-қизларни атлас, адрас тўқиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган.

Мазкур топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Фурқат туманида янги қуриб битказилган “Ҳунармандлар маркази”ни “Хайдаров Собиржон боғи” фермер хўжалиги рахбари Эргашева Назокат Собировнанинг мурожаатига асосан давлат хусусий шерикчилик асосида бошқарувга берилиши таъминланди.

Ушбу “Хунармандлар маркази”да атлас, адрас тўқиш ҳамда миллий либослар ишлаб чиқариш орқали 300 нафардан ортиқ фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ