Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбаҳорлик ёш оила "Zoomarket" ташкил этиб, даромад манбаига эга бўлди
2023-07-12 08:42:53 215
"Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида 510 та хонадонда 2345 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 845 нафари 14-30 ёш оралиғидаги ёшларни ташкил этади.
Жорий йилда маҳалла "бешлиги" томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида 45 нафар эҳтиёжманд ёшлар "Ёшлар дафтари"га киритилиб, уларнинг талаб истакларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам кўрсатилган.
Хусусан, 9 та контракт тўлови, субсидия асосида 6 та меҳнат анжомлари, 8 нафар ёшларнинг дастурлаш соҳасидаги билимларини муҳтаҳкамлаш учун 6 ойлик ўқув курс ҳаражатлари, биометрик паспорт ҳаражатлари қоплаб берилиб, мактаб формаси, деҳқончилик учун ер майдонлари ҳамда имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашилган.
Навбаҳор маҳалласининг Нуробод кўчасида яшовчи ёш оилага субсидия асосида инкубатор ускунаси олиб берилган. Мўйдинжоновлар оиласи ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, 10 хил турдаги 50 дан ортиқ паррандаларни парваришлаб даромад топмоқда.
Айни кунларда ушбу оила вакиллари топган даромадларидан орттириб, уй ҳайвонлари дўконини ташкил қилган. Ҳозирда дўконда 20 хил турдаги 80 га яқин қушлар, қуён, балиқ, мушук каби ҳайвонлар ва уй ҳайвонлари емишлари, керакли жиҳозлар мавжуд.