Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани Тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2023-07-23 17:16:52 204
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида Фурқат туман Тез тиббий ёрдам станцияси учун алоҳида бино қуриш ташаббуси 5148 та овоз билан ғолиб деб топилган эди.
“Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси” ҳисобидан 1.2 млрд.сўм ажратилган маблағлар мақсадли сарф этилиб, янги бинонинг қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, вилоят Тез тиббий ёрдам маркази масъуллари, тиббиёт ходимлари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган мазкур муассаса ҳудудда яшовчи 122 минг нафардан зиёд аҳолига ўз вақтида, мунтазам ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишини таъкидлаб, тизимни аҳолига янада яқинлаштиришини қайд этди.
Таъкидланишича, ушбу "Тез ёрдам" 2 та раенимобил ва 7 та тез тиббий ердам автомашиналари, 9 та бригада, 2 та фельдшерлик ва 7 та шифокор биригадасидан ташкил топган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда тезкор интернет, телефон ва радиоалоқа тизимлари билан таъминланган.
Шунингдек, бино автотранспорт воситалари учун усти ёпиқ тураржой, дорихона, чақириқларни назорат қилиш, дори-дармонларни сақлаш ва тарқатиш ҳамда амбулатор беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хоналарига эга.