Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФЁҚШ фаолияти назоратга олинди

×

 2020-02-13 15:08:06    429

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  “Фермерлар: дизель сифатсизлигидан мум каби қотиб қолди” сарлавҳали хабар юзасидан Фурқат тумани ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдиради:

Шахси ойдинлаштирилмаган муаллиф Фарғона нефть базанинг Қўқон филиалига қарашли, Фурқат туманидаги “Томоша” ФЁҚШда дизел ёнилғисининг сифатсизлиги ҳамда тўғри ўлчанаётганига шубҳаси борлигини билдирган.

2020 йил 13 февраль куни “Фарғона нефт база” МЧЖ мутахассислари ҳамда лоборантлари томонидан “Томоша” ФЁҚШда мавжуд бўлган дизел ёнилғисидан 1,5 литр ҳажмда намуна олиниб,  кимё-назорат лобораториясида таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида ёнилғи ЎзДСТ 989-2010 Давлат стандарти талабларига тўғри келиши маълум бўлди.

Муаллифнинг “тарқатилаётган ёнилғини тўғри ўлчанаётганига шубҳаси борлиги” масаласига келсак, шахобчада махсус ёнилғи тарқатиш устунчаси ўрнатилган бўлиб, “Ўзстандарт” агентлиги Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси томонидан қиёсловдан ўтказилиб, 2019 йил 24 октябрь куни 01/2434-сонли қиёслаш сертификати  берилган. Ҳар бир фермер қанча миқдорда махсулот олаётганини ўз кўзи билан кўриб, керакли хужжатни имзолагандан сўнг махсулотни қабул қилиб олмоқда.

Ушбу ФЁҚШ орқали ёнилғи-мойлаш махсулотлари билан таъминланиб келаётган “Шукурулло замини” номли фермер хўжалиги раҳбари М. Маназаров, “Тошбек” номли фермер хўжалиги раҳбари К. Ҳакимов, “Қолгандарё чаманзори” фермер хўжалиги раҳбари Қ. Қаюмовлар билан суҳбатлашганимизда, тарқатилаётган ёнилғи-мойлаш махсулотларининг сифатига эътирози йўқлиги, ўлчов ускунаси орқали тўғри тарқатилаётганини билдирди.

Хабарда кўрсатилган ҳолатлар тасдиқланмаган бўлсада, тумандаги барча ФЁҚШларда фермер хўжаликларига фақат сифатли махсулот етказиб бериш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари назоратга олинди.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.