Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ CЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-10-09 12:02:35    209

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. 
Кенгаш раҳбари Жаҳонгир Жуманов раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фурқат туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширган ишлари хақида Фурқат тумани Халқ қабулхонаси мудири Расулжон Жўраевнинг ҳисоботи тингланиб, аҳоли муаммолари билан ишлашда камчиликларга йўл қўяётган масъулларга қатъий огоҳлантириш берилди.
Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойи давомида туманда қонунийлик ва жиноятчиликнинг аҳволи тўғрисида туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Санжарбек Аминжоновнинг ҳисоботи тингланди.
Фурқат туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, туманга инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, “2017-2021 илларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Давлат дастурини 2021 йилнинг 9 ойлик ижроси ҳақида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар муҳокама ўтказди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар томонидан жавоблар қайтарилди. 
Барча масалалар депутатлар тасдиғига ҳавола этилган мазкур сессия ёпиқ деб эълон қилинди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ