Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида миришкор деҳқонлар, пиллакорлар ғалла ва пилла мавсумини муваффақиятли бажарганликлари учун катта байрам тадбири ва эзгу ишлар давоми сифатида 11 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оила вакилларининг фарзандларига суннат тўйи ўтказилди

×

 2022-07-30 10:38:25    168

PDF yuklash
Chop etish


Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, фахрийлар, хотин-қизлар вакиллари, фермер ва кластер раҳбарлари, сувчи, механизатор, комбайн операторлари, отрядлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари иштирок этди.
Инсон қадрини улуғлашга қаратилган хайрли тадбирлар давоми сифатида тумандаги “Тарона” тантаналар мажмуасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 11 нафар оила фарзандларига аталган тантанали тўй маросими ташкилланди. 

Тўй тантаналарини туман раҳбари очиб берган ҳолда болажонларга аталган эзгу тилакларини билдирди. Шодиёнада иштирок этган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 11 нафар оила фарзандлари  ота-оналарига давлат идоралари ва ҳомийлар томонидан тайёрланган бош-оёқ сарпо, турли ўйинчоқлар ҳамда велосипедлар совға қилинди. 

Тадбирда сўз олган мутасаддилар қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутладилар. Ғайратли, шижоатли пиллакорлар, фермерлар ва уларга яқиндан кўмакчи сувчи-ю, механизаторларнинг мўл-кўл маҳсулотлари етиштириб келинаётганлиги туфайли бугун дастурхонларимиз тўкин, хонадонларимиз обод, турмушимиз фаровон эканлиги таъкидланди.

Фурқат тумани ғаллакорлари 6 630 гектар майдонда бошоқли дон етиштирган бўлса, 19 201 тонна ғалла ҳосилини давлатимиз хирмонига топшириб, белгиланган давлат шартномасини 111.4 фоизга бажардилар. Бундан ташқари фермер хўжаликлари ҳамда ғаллачилик кластери ихтиёрида эҳтиёжлари учун қарийб 19 250 тоннага яқин буғдой ғамланди. 

Фурқат тумани "Агропилла" МЧЖ томонидан  2 783 қути пилла қурти 2 551 та хонадонга етказилган бўлиб, 165 тонна пилла етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан бажаришга эришдилар.

Ғалла ўрим-йиғим ишларини сифатли ташкил этиш учун соҳа вакиллари 25 та отрядга бирлашиб миришкорларга кўмакдош бўлди. “Ғалла – 2022” мавсумида яхши натижаларни қўлга киритган "Валиахд", "Қушчи", "Ҳамзалиев Бегзод чорваси", "Уста Акбарали", "Ойбек Темиров" каби бир қатор фермер хўжаликлари номларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, сувчи-механизаторлар, дала меҳнаткашлари ва отряд фаоллари, пиллакорлар туман ҳокимлиги, “Истиқболли ғалла экспорт” МЧЖ ғаллачилик кластери ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.