Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Абдуқаҳҳор ота зиёратгоҳи"ни обод масканга айлантириш ишлари жадал суръатда давом этмоқда

×

 2023-01-07 08:52:30    215

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Бекобод маҳалла фуқаролар йиғинида сўфийлик таълимоти намоёндаларидан Ҳожа Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия” тариқати вакили шайҳ Абдуқаҳҳор ота Абдулваққос ўғлининг хонақоҳлари сақланиб қолган.

Йилнинг баҳор, ёз ҳамда куз ойларида зиёратгоҳ улуғ аждодимиз хусусида чуқур тасаввурга эга бўлиш, уни ёд этиш ниятида келган зиёратчилар билан гавжум бўлади. Бугунгача зиёратчиларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар талаб даражасида эмас эди. Туман раҳбари бошчилигида, соҳа мутахассислари, ёши улуғ кишилар, аҳоли вакиллари сай харакатлари билан ушбу маскан обод этилмоқда. Бу кўрилаётган амалий чора-тадбирлар туманимизда аҳолини мароқли хордиқ чиқариши, туризмни ривожланишига хизмат қилади.  

Айни кунларда зиёратгоҳни замонавий кўриниш лойиҳаси юзасидан ишлар жадал давом эттирилмоқда. Зиёратгоҳга кириш учун икки томонлама йўл, оталар чойхонаси, зиёратгоҳ мақбараси, болалар майдончаси, автотураргоҳ, book cafe, 50 ўринли амфитеатр қуриш ҳамда зиёратгоҳга олиб борувчи йўллар ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.