Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида камбағалчилик даражасини қисқартириш юзасидан 2021 йилги чора-тадбирлар Д А С Т У Р И

×

 2021-02-17 08:58:39    434

PDF yuklash
Chop etish


“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Фурқат тумани ҳокими

___________ Д.Ж.Солиев

“___” ________ 2021 йил

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Фарғона вилоятида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фурқат туманида камбағалчилик даражасини қисқартириш юзасидан 2021 йилги
чора-тадбирлар


Д А С Т У Р И  


Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишларни бажариш

Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув ва ностандарт усулларни жорий этиш.

Йил давомида

Туман ҳокимининг ўринбосарлари (М.Орипов, З.Алихаджаева, Р.Хамдамов, Н.Сотволдиев), Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), Ёшлар агентлиги (О.Қурбонов), Молия бўлими (С.Аҳмедов) ва тижорат банклари бошқарувчилари

2.

2021 йилда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирларни  амалга ошириш.

Туманда ёшлар масаласига айниқса “Ёшлар дафтари”га алохида эътибор қаратилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш бўйича қатор тизимли ишлар амалга оширилади.

Бугунги кунда мактабни битирган              1479 нафар битирувчиларни касб-хунарларга ўқитиш ва ишга жойлаштириш ишлари олиб борилади.  

2021 йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), Ёшлар агентлиги (О.Қурбонов), Молия бўлими (С.Аҳмедов) ва тижорат банклари бошқарувчилари

3.

“Темир дафтар”да қолаётган 406 та оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва яшаш шароитлари яхшиланиб, доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш чораларини кўриш

“Темир дафтар”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари рўйхатини секторлар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш МФЙ раислари, котиблари билан биргаликда "Saxovat Argos".uz сайтидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш ҳамда кайтадан ўрганиб чиқиш маълумотларни янгилаш “Темир дафтар”га киритилган фукароларни доимий ўрганиш орқали электрон базани ташкил этиш;

“Темир дафтар”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари билан сухбатлар ўтказиш, таснифларга ажратиш орқали ишга жойлаштириш тадбиркорлик истагида бўлган фуқароларга ер майдони ажратиш имтиёзли кредитлар ажаритиш ва бандлик маркази томонидан ўқитиш;

“Темир давтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” га киритилган шахсларни бандлигини биринчи ўринда инвестиция дастурига киритилган янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига яратилган янги иш ўринларига жойлаштириш чорасини кўриш.

Бандликка кўмаклашиш марказининг Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда чет элда ишловчи фуқаролар сонини шакиллантириш хорижий тилларни ўқитиш бўйича мутахасис ўкитувчиларни жалб қилиш, 3-6 ойлик курсларни ташкил қилиш босқичма босқич чет эл давлатларига шартнома асосида ишга юбориш ва ишга жойлаштириш.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида етказиб берилаётган ёрдамларни тўғри етказилиши устидан назорат ўрнатиш.

Туманда камбғалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши сесияларида хисобот бериб бориш.

2021 йил

2-чорак

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари (З.Алихаджаева, Ш.Валиев), туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари

4.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси рахбари  томонидан 2020 йил 16 июнда имзоланган “Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ”да берилган топшириқларни Фурқат туманида ижросини тизимли таъминлаш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан юзага келган муоммоларни ижобий хал этиш чораларини кўриш.

Тумандаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларининг хар бири билан бирма-бир сухбат ўтказган холда фуқаронинг ишлаш истагидан келиб чиқиб,

-Оилавий тадбиркорликни бошлашга ёрдам беринг агарда моддий имконияти йўқ бўлса имтиёзли кредит олишда ва тегишли хужаатлар тайёрлаб тижорат банкига топшириш;

-Туманда фаолият юритаётган Хунармандлардаги мавжуд иш жойларидан келиб чиқиб “Устоз-шогирт” тамоили асосида бириктириш;

-Тумандаги (корхона,ташкилот ва муассасалар) томонидан ташкил этилган мехнатга хақ тўланадиган жамоат ишларига бириктириш;

-Туманда фойдаланишга топширилаётган янги инвестиция лойихалари негизида яратилаётган янги иш ўринларига ўзининг истагидан келиб чиқиб ишга жойлаш;

-Бошқа йўналишда норасмий банд бўлган фуқароларни расмий ўзини-ўзи банд қилиш ишларига яқиндан амалий ёрдам бериб бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил

2-чорак

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари (М.Танибердиев, З.Алихаджаева, Ш.Валиев), туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари

5.

Янги ташкил этилаётган “Кичик саноат зона”ларида импорт ўрнини босувчи экспортбоп саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунда биринчи навбатда “Темир дафтар”, Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га тушган фуқароларни ишга жойлаштириш.

4 та сектор худудида умумий майдони 6,5 гектар ер майдонида ташкил этилган кичик саноат зоналарига ишлаб чиқариладиган махсулот туридан келиб чиқиб шакллантирилган 14 та лойиҳаларни тўлиқ назоратга олиб, 2021 йилнинг                   4-чорагига қадар тўлиқ ишга тушириш натижасида 450 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш.

Қўшимча равишда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 5 гектар ерларни аниқлаш ва улар ўрнида янги “Кичик саноат зона”сини ташкил этиш чораларини кўриш.

2021 йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Танибердиев, Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси вакили А.Қўзиев, Тижорат банклари бошқарувчилари, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (Ш.Назарова)

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ–4539-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4539-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш

1. Тадбиркорлик сохасида муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорни уларнинг соха ва имкониятларини ўрганган холда тажриба орттириш, кўникма шакллантириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси аосида маслахатларни бериш бўйича имтиёзли кредитлар олаётган ташаббускор, айниқса ёш тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш.

2. Маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, уларга ҳунар ўргатиш ва ҳунарманд сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, тижорат банки бошқарувчилари, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (Ш.Назарова), Хунармандлар уюшмаси (Р.Юлдашев)

7.

Тумандаги доимий иш жойига эга бўлмаган 1500 дан ортиқ фуқароларни бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Туманда фаолият олиб бораётган корхона ташкилот ва муассасалардаги айниқса хусусий секторда фаолият олиб бораётган 1093 та корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари соҳа, касб ва мутахассислик кесимида аниқлаш учун хатлов ўтказиш;

2. Туманда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 103 та янги лойиҳаларни, жумладан, саноат йўналишида – 35 та лойиҳа (1342 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги йўналишида – 27 та лойиҳа (276 та иш ўрни), хизмат кўрсатиш йўналишида – 41 та лойиҳа (641 та иш ўрни)ларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш;

3. Ишга тушган янги лойиҳаларда яратилган иш ўринларига биринчи навбатда камбағал, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш.

4. Туманда ишсиз фуқароларни вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари жамғармасидан 1,1 млрд.сўм маблағлар ажратиш ҳисобига 1081 та фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

2021 йил давомида

Туман хокимининг биринчи ўринбосари (М.Орипов), Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ф.Султонов), тижорат банклари бошқарувчилари

8.

Тумандаги маҳаллаларда камбағал оилаларни аниқлаш бўйича уйма-уй юришни ташкил этиш.

1. Уйма-уй юриш орқали:

-   Кам таъминланган оилалар;

-   Ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилалар;

-   Ногирон аъзоси бўлган эҳтиёжманд оилалар;

-   Аъзоси ишсиз бўлган эҳтиёжманд оилалар;

-   Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш.

2.  Тоифалар бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш.

2021 йил

1-чорак

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари (М.Танибердиев, З.Алихаджаева, Ш.Валиев), туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари, МФЙ раислари

 

Тумандаги Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамлар арафасида уларга моддий ёрдам кўрсатиб бориш

2021 йилда 406 та кам таъминланган оилаларга хомийлар ва нодавлат ташкилотлари ҳисобидан моддий ёрдамлар кўрсатиш.

Йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари (З.Алихаджаева, Ш.Валиев), жамғармалар, туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), МФЙ раислари

9.

Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салохиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш.

Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш. Маҳаллалар кесимида камбағал оилалар рўйҳатини шакллантириш, ҳар бир оилага имкониятларидан келиб чиқиб таклифлар тайёрлаш, “Хар бир оила - тадбиркор” линиясида кредитлар ажратиш.

Йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари, солиқ, Иқтисодиёт ва саноат бўлими, савдо-саноат палатаси туман бўлими, бандлик, тумандаги тижорат банклари

10.

Туманда шакллантирилган рўйхат асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган  камбағал оилалар, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини шакллантириш мақсадида туманда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

Ўқув курслар якунларига кўра, камбағал оилалар, ёшлар ва хотин-қизларнинг лойиҳалари бўйича уларга кредит ажратиш учун тавсиялар бериш, уларнинг рўйхатни оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига тақдим этилиш ва кредит ёки бўш иш ўринларига жойлаштириш

Йил давомида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Орипов, туман ҳокимининг ўринбосарлари (М.Танибердиев, З.Алихаджаева, Ш.Валиев), туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Усмонов), тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари, МФЙ раислари

11.

Туманда камбағалликни қисқартириш тизимида амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чоракда Халқ депутутлари туман Кенгашига хисобот бериб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Туманда камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишларни ҳар ой якуни билан тахлил қилиб бориш

Хар чоракда

Халқ депутутлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман инвестиция бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, молия, қишлоқ хўжалиги бўлими, Бандлик,  Иқтисодиёт ва саноат бўлими, савдо-саноат палатаси туман бўлими, тегишли муассаса ва ташкилот раҳбарлари




                                                Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари                              М.Орипов