Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР ҲИСОБОТ БЕРДИЛАР

×

 2020-03-11 09:39:47    351

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 10 март куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессия ишида вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ, бўлим раҳбарлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, сектор аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашилар. Шунингдек, сессияда вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Сойибжон Сиддиқов иштирок этди.

Сессия кун тартибидиги 1-масала Фурқат туманида 2020 йилда Ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан секторлар фаолияти тўғрисида туман ҳокими,
1-сектор раҳбари         Дилмуроджон Солиев,        туман прокурори, 2-сектор раҳбари Санжарбек Аминжонов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Баҳодиржон Калонов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қобулжон  Абдуллаевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари юзасидан қабул қилинган қарорга асосан 2020 йилда Фурқат туманида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Манзилли режа, Фурқат тумани ҳудудидаги бошқарма, идора, ташкилот ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан 2020 йилда ишсиз ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш режаси, Фурқат туманида 2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мониторингини олиб борувчи ишчи гуруҳи таркиби, Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш схемаси тасдиқланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фурқат тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Жўраев 2019 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари фаолияти ва мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати юзасидан ҳамда Фурқат туманида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни иш билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик фаолиятига  жалб этиш тўғрисида ахборот берди.

Ахборот юзасидан қабул қилинган қарорда мурожаатлар билан ишлашда етарли даражада иш ташкилламаган, қонун талаблари бузилишига йўл қўйган ташкилот раҳбарлари навбатдаги сессияларда ҳисобот беришлари белгилаб қўйилди.

Бугунги сессияда ноодатий масала ҳам муҳокама қилинди. “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастури орқали  эфирга берилган Фурқат тумани Марказий шифохонаси туғруқхона бўлими фаолиятига оид танқидий видеолавҳа намойиш этилиб, ушбу ҳолат ҳамда туман Тиббиёт бирлашмасида туғилиш ва болалар ўлими кўрсаткичлари тўғрисида Тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари О. Сайдаҳмедов ва М.Тўлабоеваларнинг ҳисоботлари тингланди.

Бу масала депутатлар ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Тиббиёт соҳасига етарли маблағ ажратилган, тиббиёт муассасалари замонавий ускуна ва анжомлар билан таъминланган бўлсада, гўдаклар ўлими 2019 йилда 33 та ҳолатда қайд этилгани (2018 йилда 18 та) асосий танқидларга сабаб бўлди.

Қабул қилинган қарорда туғруқхона бўлими мутахассисларининг билими ва тажрибаси етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилиб, бўлимни, умуман тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, соҳада коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Сессия якунида туман ҳокими, Кенгаш раиси Д. Солиев сўзга чиқиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг мавқейини ва ўрнини юксалтириш, депутатлар фаоллигини ошириш, соҳалардаги муаммоларни навбатдаги сессияларда муҳокама қилиб бориш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Қабул қилинган қарорлар ижрочи масъулларга юборилиши белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.