Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН ҲОКИМИ ЖАҲОНГИР ЖУМАНОВНИНГ ФУРҚАТ ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА 2022 ЙИЛ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ЭНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРГА БАҒИШЛАНГАН МУРОЖААТНОМАСИ

 2022-04-14 08:05:48    35342

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари! Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамоатчилик фаоллари! Қадрли юртдошлар!

Бугун ҳар биримизнинг амалга ошираётган ишларимиз ва ҳаракатларимиз давлатимиз қудрати ва салоҳиятини янада ошириш, Янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини юксалтириш, асосийси шу юртда яшаётган халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган.

Муҳтарам Президентимиз Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида “Янги Ўзбекистон ғояси эл-юртимизнинг улкан интилиш ва иродаси билан умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. Барчамиз ана шу улуғ мақсад йўлида янада жипслашиб, ғайрат-шижоат ва масъулият билан фидокорона меҳнат қилсак, кўзлаган юксак марраларимизга албатта етамиз”, деб бежиз таъкидламадилар. Давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий  жиҳатдан ривожланиб борган сари инсон манфаати, халқ турмуш даражаси ҳам юксакларга кўтарилади.

Республикамизда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Фурқат туманимизда ҳам барча соҳа вакиллари меҳнатсевар халқимиз билан биргаликда юқоридаги эзгу мақсадлар йўлида фаолият юритмоқдалар.

Туманда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, фуқаролар билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да салмоқли натижаларга эришдик. Жорий йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий натижаларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз керак.

Рухсатингиз билан якунланаётган 2021 йил сарҳисоби сифатида амалга оширилган асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар тўғрисида қисқача ҳисобот бериб ўтсам.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича,

Туманда жами аҳоли сони 120,3 минг нафарни ташкил этиб, меҳнат ресурслари 65 539 нафар, иқтисодий фаол аҳоли сони 53 126 нафар, жами бандлар сони 47 781 нафар, иш билан банд бўлмаганлар сони 5 345 нафар бўлиб, ишсизлик даражаси 10,1 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида 1690 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган бўлиб, шундан:

- ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига - 613 та;

- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига - 462 та;

- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига - 485 та;                

- ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига - 130 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун,

- Қўқонбой махалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шерикчилик асосидаги “Хунармандлар маркази”да янги ташкил этилган “Раййон Ипаклари” МЧЖ томонидан 30 нафар хотин-қизлар хамда “Уста Юсуфжон Наққош” оилавий корхонаси томонидан миллий услубда ёғоч ўймакорлиги мактаби лойихасини ташкил этиш орқали 100 дан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланди.

- Жазо муддатини ўтаб келган 31 нафар шахслардан 18 нафарининг бандлиги таъминланди. Қолган 13 нафари билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

- Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган 103 нафар ёшлардан 5 нафари шартнома асосида ҳарбий қисмда иш фаолиятини бошлади, 57 нафари корхона ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди,
33 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, қолган 8 нафари вақтинчалик мавсумий ишларга жалб этиш орқали бандлиги таъминланди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 746 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, уларга “Жамоат ишлари жамғармаси” томонидан 1 млрд. 436 млн.сўм маблағ тўлаб берилди.

Бундан ташқари, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан жами 380,1 млн.сўм маблағ ажратилди.

Жумладан:

- 370 нафар фуқаролар қайта касбга йўналтирилди ва уларга 177,1 млн.сўм маблағ стипендиялар ва ўқув харажатлари учун сарфланди;

- 124 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг 16 нафарига суғориш воситалари учун, 38 нафарига уруғ-кўчатлар сотиб олиш учун, 36 нафарига енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ҳамда 9 нафарига тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши учун Бандлик жамғармаси хисобидан
203,0 млн.сўм миқдорда субсидиялар тўлаб берилди.


Энди бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисида тўхталиб ўтсам.

 

2021 йил якуни бўйича туман маҳаллий бюджет даромадларининг аниқланган режаси 27,8 млрд.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда маҳаллий бюджетга шу кунга қадар жами 28,7 млрд.сўм маблағ жалб этилган. Йил якунига қадар яна 2,9 млрд.сўм маблағ жалб қилиниб, туман маҳаллий бюджет даромадлари
31,5 млрд.сўмга ёки 113,3 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят бюджетидан жами 64,7 млрд.сўм бюджет трансферти ажратилган.

Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида вилоят бюджетидан ўтказиб берилган ўзаро хисоб-китоб маблағлари 26,5 млрд. сўмни ташкил этган.

2021 йил бошида шаклланган эркин колдиқ маблағлари
1,6 млрд.сўмни ташкил этган.

2021 йил даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 1-чоракда
173,2 млн.сўмни; 2-чоракда 819,0 млн.сўмни; 3-чоракда 828,0 млн.сўмни ташкил этган бўлса 4-чоракда 2,0 млрд.сўм қўшимча маблағ туширилади.

Туман маҳаллий бюджетига 2021 йил давомида шаклланган қўшимча манбаалар жами 3,4 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан фуқаролар ташаббуси жамғармасига 500,4 млн.сўм; “Ёшлар дафтари” жамғармасига 264,7 млн.сўм; “Аёллар  дафтари” жамғармасига 264,7 млн.сўм; “Обод қишлоқ” давлат дастури учун 154,0 млн.сўм ҳамда 2,2 млрд.сўм маблағлар тегишли фармойишлар асосида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун мақсадли йўналтирилди. 

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил аниқланган харажатлар режаси
118,9 млрд.сўм бўлиб, бугунги кунга қадар бажарилиш 113,5 млрд.сўмни ёки 95,5%ни ташкил этиб, йил якунигача 100%га баражилиши режалаштирилган.

Шундан,

Иш хақи ва унга тенглаштирилган харажатлари аниқланган режаси
70,8 млрд.сўм бўлиб, бугунги кун ҳолатига 68,5 млрд.сўмга ёки 96,7 %га бажарилмоқда.

Ягона ижтимоий тўлов харажатлари аниқланган режаси 12,7 млрд.сўм бўлиб, бугунги кун ҳолатига 12,7 млрд.сўмга ёки 100,0 %га бажарилди.

4-гурух харажатларининг аниқланган режаси 35,4 млрд.сўм бўлиб, бугунги кун ҳолатига  32,3 млрд.сўмга ёки 91,2 %га бажарилди.

2021 йил давомида 113,5 млрд.сўм бюджет харажатлари соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланди:

Жумладан:

-         Ижтимоий соҳа харажатлари – 69,7 млрд.сўм;

-         Давлат бошқаруви органлари ҳаражатларига – 10,1 млрд.сўм;

-         Ижтимоий нафақа ҳаражатлари учун – 20,6 млрд.сўм;

-         Иқтисодиёт харажатларига – 6,7 млрд.сўм;

-         Бошқа соҳа харажатлари учун – 6,4 млрд.сўм сарфланган.

 

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил давомида захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман ҳокимининг тегишли фармойишларига асосан 984,6 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун молиялаштирилган.


Бундан ташқари, 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун 1,5 млрд. сўм маблағлар режалаштирилиб, овоз бериш орқали саралаб олинган 12 та таклифда кўрсатилган иш турлари учун жами 1,4 млрд.сўм маблағлар тегишли соҳаларга молиялаштирилди. Ушбу маблағларнинг 421,0 млн.сўм қисми туман маҳаллий бюджет ҳисобидан ва
1,1 млрд.сўм қисми Республика бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган.

Ҳурматли сессия қатнашчилари!

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз, қўллаб-қувватлашга мухтож бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Бу йўналишда манзилли, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» тизимлари ҳаётга татбиқ этилди.

Туманда хам 3 та дафтарларга киритилган фуқаролар билан тизимли ишлар мунтазам олиб борилмоқда.

Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган оилалар тўғрисида тўхталиб ўтсам.

Туман бўйича дастлаб, “Темир дафтар”га 851 та эҳтиёжманд оилалар киритилган бўлиб, пандемия даврида доимий даромад манбаини йўқотган, чет элдан қайтиб келган, оғир касаликка чалинган ва ногиронлиги бўлган оилаларни хатловдан ўтказиш натижасида яна 409 та эҳтиёжманд оилалар темир дафтарга киритилди ва “Темир дафтар”га киритлган оилалар сони 1 260 тани ташкил этди.

Уларни ижтимоий ва иқтисодий қўллаб қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳудудлардаги ҳомийлар ва саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан “Темир дафтарга” киритилган оилаларга турли кўринишдаги қиймати 428,7 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
29 июлдаги 346-Ф-сонли Фармойишига асосан Қурбон ҳайити арафасида "Темир дафтар"га киритилган 433 та оиларга 500 минг сўмдан жами 216,5 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармони мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида, ҳамда аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлашда алоҳида муҳим ҳужжат бўлди ва мазкур Фармон ижроси юзасидан “Темир дафтар”га киритилган 709 та оилаларнинг 2454 нафар аъзоларига 220 минг сўмдан жами
539 млн. 880 минг сўм  бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлиқ тарқатилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
26 августдаги ПҚ-4815-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчи оилалар ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган 987 нафар болаларга 500 минг сўмдан жами 493,5 млн.сўм моддий ёрдам пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида 4 та сектор кесимида эҳтиёжмандларни туман ҳокимлиги комплекслари бўйича жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига “Темир дафтар”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу борадаги ишлар халқ депуталари туман Кенгаши депутатларининг назоратида амалга оширилди.

Темир дафтарга киритилган 1260 та оилаларда 4346 нафар оила аъзолари бўлиб, шундан 1197 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни ташкил этган.

Ушбу оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсизларини иш билан таъминлаш бўйича 1197 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролардан 1193 нафарининг (99,6 %) бандлиги тўлиқ таъминланди.

Жумладан, соҳалар кесимида тахлил қиладиган бўлсак,

- Иқтисодий соҳалар бўйича 147 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди, улар қуйидаги тармоқларга ишга жойлаштирилди. 51 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, 70 нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 26 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

- Инвестиция соҳаси бўйича 9 нафар фуқаролар янги ишга туширилган лойиҳаларга ишга жойлаштирилди.

- Қишлоқ ҳўжалиги йўналиши бўйича 126 нафар фуқаролар ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш учун 10-20 сотихдан ер ажратилиб бандлиги таъминланди.

- Қурилиш соҳасида бўйича 4 нафари тумандаги хусусий секторлар томонидан янги лойиҳалар бўйича қурилаётган объектларга жойлаштирилди.

- Норасмий ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар 384 нафар;

- Карантин тадбирлари юмшатилиши натижасида 50 нафари ўзининг ишига қайтди.

- бошқа фаолият турлари бўйича 473 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига жойлашатирилди.

Юқоридаги соҳалар бўйича, бандлиги таъминланган 1260 та оилалардан яшаш турмуш даражаси яхши томонга ўзгарган, доимий даромад манбаига эга бўлган 1159 та оилалар Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Натижада, бугунги кунда 101 та оилалар “Темир дафтар”да қолмоқда. Ушбу оилалардаги фуқаролар сони 274 нафарни ташкил этади. Шундан, 4 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, уларни ҳам жорий йил охирига қадар ишга жойлаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларни қилиб олганмиз.

Темир дафтарда қолаётган 101 та оилалардан 97 таси доимий ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳисобланиб, бу оиалалар “Темир дафтар”дан чиқарилмайди:

53 та ногиронлиги ва сурункали касаллиги бор оилалар,

- 3 та беш ва ундан кўп болалари мавжуд оилалилар,

16 та боқувчисини йўқотган бева аёллар,

- 7 та (ВМ-44) Кам таъминланган оилалар,

- 18 та якка-ёлғиз кексали оилалар.


 “Ёшлар дафтари” доирасида амалга оширилган ишлар.

Бугунги кунда туман аҳолиси 120 300 нафарни ташкил этиб, шундан 23 минг 79 нафари (11 минг 478 нафар қизлар) ёшлардан иборат бўлиб, уларнинг 2 089 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган жами ёшларнинг 2054 нафари (98,3 фоиз) дафтардан чиқарилган.

Ишсиз ёшларнинг 472 нафари (23 фоиз) ишга жойлаштирилган .

нафарига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

882 нафар ёшларга 81 гектар ер майдони ажратилди.

423 нафар ёшларни тадбиркорлик ва бизнесга ўқитиб, 421 нафарига сертификат берилган ва сертификат олганларнинг 318 нафарига 6,7 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган.

“Ёшлар жамғарма”сига 862,7 млн.сўм шакллантирилиб, бугунги кунга қадар 827,5 млн.сўм маблағ ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ишатилди.

Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим ва маданият марказларига 4.7 млн. сўмлик, спорт мажмуаларига 51 млн. сўмлик инвентарлар олиб берилган.

Бугунги кунга қадар туманнинг 34 маҳалласидан 21 тасида 23 та Стрит воркаут майдончалари барпо этилган.

Субсидиялар ажратиш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан:

Ёшларга субсидия ажратиш орқали 207 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 313 нафар ёшларга 554 млн 775 минг сўм субсидия ажратилган.

Бугунги кунга қадар 1+1 дастури доирасида 764 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди.

Туманда мазкур мақсадда йил якунига қадар яна 250 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.


“Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар.

Хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 5-сонли кенгайтирилган йиғилиш баёнида кўрсатиб ўтилган вазифалардан келиб чиқиб, Фурқат туманида 1 ва 2-босқич “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Аёллар дафтарини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов натижасида 3449 нафар хотин-қизлар аёллар дафтарга киритилди.

Жумладан:

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар – 1546 нафар;

- Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар – 277 нафар;

- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-

   қизлар – 359 нафар;

- Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган

   хотин-қизлар – 17 нафар;

- Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда

  яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган

  хотин-қизлар – 6 нафар;

- Қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган

  болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар – 26 нафар;

- Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар – 372 нафар;

- Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар – 391 нафар;

- Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар–455 нафар ни ташкил қилди.


Аёллар дафтарига киритилган хотин қизларга қуйидаги ёрдамлар кўрсатилди.

 

Ижтимоий ҳимояга мухтож 1546 нафар ишсиз аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди  (100 %)  ёрдам кўрсатилди:

- 718  нафарини бандлиги таьминланди (100 %)

- 282 нафари  касб-хунарга ўқитилди (100 %)

- 484 нафар аёллар  тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқитилди ва 3 млрд.
   464 млн.сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилди (100 %).

- 9 нафар аёлларга субсидия асосида 41 млн.сўм маблағ эвазига иссиқхона қуриб берилди.

- 559 нафар аёлларга 310 млн 905 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

- 8 нафар аёлларга юқори технология жарроҳлик амалиёти учун 145 млн. 900 минг сўм маблағ ажратилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган 17 нафар хотин-қизларга уй-жойларини таъмирлашга амалий  ёрдам кўрсатилди;

нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган 6 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди:

ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган 391 нафар аёлларга хуқуқий ёрдам кўрсатилди;

Психологик маслахатга мухтож бўлган 455 нафар аёлларга психалогик ёрдам кўрсатилди (100%)

Бугун Ўзбекистонда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Зеро, бу аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва анъанавий механизмидир.

Албатта, муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган маҳаллабай ва фуқаробай иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда жамиятимиздаги барча соҳалар учун энг самарали йўл эканлиги ўз исботини кўрсатмоқда.

Жумладан, туманимизда хам маҳаллабай ишлаш тизими асосида
2021 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Туманда жами 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ўтказилган сўровлар асосида 3909 та муаммолар аниқланди.

Туманда 5801 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 1440 нафарининг ишлаш истаги борлиги аниқланган, бугунги кун ҳолатига ишлаш истагини билдирган 1440 нафар фуқаролар ёки 100,0 фоизи бандлиги таъминланди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги фуқароларни дафтардан чиқаришда уларни доимий даромад манбаига эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жами 305 та иқтисодий аҳволи оғир ва эҳтиёжманд оилаларни даромад билан таъминлаш ҳисобига “Темир дафтар”дан, 3449 та аёлларни “Аёллар дафтари”дан ҳамда 2054 та ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши таъминланди.

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган жами
369 нафар аҳолидан 369 нафари (100 фоизи) турли хил касб-ҳунарга ўқитилди.

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, уларда 145 та муаммолар мавжудлиги аниқланиб, бугунги кунда
145 та муаммолар 100 % ҳал этилди, жумладан, 35 та ер ва бино ажратиш, 10 та коммуникация тармоқларига уланиш, 71 та кредит ажратиш ва 29 та бошқа масалалар.

Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш истаги мавжуд 1142 та субъектлар аниқланган. Бугунгача уларнинг барчасига жами 21,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган ва 1150 та янги иш ўринлари яратилди.

Кўрилган тадбирлар ҳисобига аҳоли хонадонларидаги фойдаланилмай келинаётган 22 гектар томорқа ерлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.

Ўрганиш якунлари асосида маҳаллаларда коммунал таъминот ва кўп қаватли уйларда жами 622 та муаммо аниқланган бўлса, уларнинг
622 таси ёки 100 фоизи ҳал этилган.

Маҳаллаларда жойлашган ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилиб, жами 62 та ижтимоий объектлар таъмирталаб ҳолдаги аниқланган. Ҳисобот даврида уларнинг 62 таси жами 4,1 млрд.сўм маблағ ҳисобига таъмирланди. Хусусан, 23 та мактабгача таълим ташкилоти, 34 та умумтаълим мактаби, 5 та соғлиқни сақлаш муассасаси объектлари таъмирланган.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Барчамизга маълумки, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида туманда “Тадбиркорлар уйи” ва унинг қошида “Тадбиркорлар кенгаши” ташкил этилди. “Тадбиркорлар уйи”да туман хокими томонидан тадбиркорлик субъектлари билан 61 та учрашувлар ташкил этилди ва  693 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 562 таси ёки
81 фоизи ижобий хал этилган, 114 тасига тушунтириш берилган, 17 таси жараёндаги мурожаатлардир.

Туманда кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили соҳа ва тармоқларда бир қатор ижобий ишларни амалга оширилганлигини кўрсатмоқда.

Бугунги кунда 1868 та хўжалик юритувчи субъектлари фаолият юритиб келмоқда. Шу жумладан, 681 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 1187 таси юридик мақомдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2020 йилда 1447 тани ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 421 тага ёки
129 фоизга ўсган.   

Туманда кичик бизнес субъектлари сонини ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил учун 243 та кичик бизнес субъектлари ташкил этиш режа қилиб белгиланган бўлиб, амалда 271 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, ёки режа
111,5 фоизга бажарилди.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1786 нафар фуқаро ва тадиркорлик субъектларига 30,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 1183 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 25,5 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 1964 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди.

Жумладан,

-         “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 606 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 11,5 млрд.сўм,

- Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан
626 нафар аёлларга 6,1 млрд.сўм,

- Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 391 нафар ёш тадбиркорларга 9,7 млрд.сўм,

- Ҳунармандчилик ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 42 нафар ҳунарманд тадбиркорларга 1,2 млрд.сўм,

- Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 121 нафар фуқароларга 1,7 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон иқтисодиётига мулкий, инсоний капиталларни ошириш, шунингдек, мамлакатнинг инновацион салоҳиятини юксалтириш учун инвестициялар сув ва ҳаводек зарур. Инвестициялар кўп жиҳатдан иқтисодий ўсиш ва инсонлар фаровонлигини ошириш манбаидир.

Бу ҳолатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўрни жуда муҳимдир. Чунки хорижий инвестор қоида тариқасида нафақат маблағ, замонавий технологиялар, бебаҳо ишлаб чиқариш ва тижорат тажрибаларни ҳам олиб келадики, уларнинг шарофатидан қисқа муддат ичида жаҳон стандартларига мос ва хос рақобатбардош ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.

Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан ўтказилган видеосеклектор йиғилишида айтиб ўтилганидек, давлат томонидан оқилона иқтисодий дипломатия юритилаётгани натижасида экспорт ва инвестиция миқдори изчил ошиб бормоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар ҳажми 3 баробар ўсган. Бунинг эвазига юзлаб завод ва корхоналар ишга туширилиб, маҳсулот ва хизматлар кўпайди, одамлар ишли бўлди, янги иншоотлар қурилди.

Бу борада туманимизда хам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2021 йилда 25 млн.доллар режа белгиланган бўлиб, ўтган
11 ой мобайнида 20 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Шунингдек, йил якуни билан қўшимча 5,5 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда белгиланган режа 102 % фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Хусусан ушбу кўрсаткич қуйидаги манбаалар хисобига амалга оширилади:

- "BNBM Building Materials Central Asia" хорижий корхонаси (Хитой) томонидан “Гипсокартон ва метал профиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 17,1 млн.доллар,

- жорий йилнинг сентябр ойида янги ташкил қилинган "FURQAT IN TEX" МЧЖ қўшма корхонасининг “Калава ип ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 3,4 млн.доллар,

- "XUSSAIN BARNO FF" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан – 300 минг доллар,

- "YAMA-KOMIL FRIENDSHIP" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан – 200 минг доллар,

- "Sohay Hay AA Textil" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан – 500 минг доллар,

- "NATIONAL DAIRY INDUSTRY" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан “Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш” лойиҳаси доирасида 1,5 млн.доллар,

- тумандаги 16 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чорвачиликни ва паррандачиликни ривожлантириш, замонавий тўқув-трикотаж, сутни қайта ишлаш технологиялари олиб келиш мақсадида тижорат банкларидан олинадиган 2,5 млн. долларлик хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши хисобига туманда хорижий инвестициялар жалб қилиш режаси бажарилади.


Маълумот учун: Хорижий инвестициялар хажми 2020 йилга нисбатан 245 %га ошган.



2021 йилда Фурқат туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 91,3 млрд.сўмлик 27 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 762 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Амалда умумий қиймати 69,8 млрд. сўмлик 25 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 470 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йил якунига қадар қиймати 21,5 млрд.сўмлик 2 та лойиҳаларни тўлиқ фойдаланишга топширилиши таъминланади.


Маълумот учун: Худудий инвестициялар хажми 2020 йилга нисбатан 340 %га ошган.


Шунингдек, дастурдан ташқари қўшимча равишда шакллантирилган умумий қиймати 21,7 млрд. сўмлик 24 та лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида
73 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарорига асосан қиймати 2,5 млрд.сўмлик ҳудудий инвестиция лойиҳалари асосида 22 та объектлар фаолияти қайта тикланиб 57 та янги иш ўринлари яратилди. 

Экспорт салоҳиятини юксалтириш, унинг ҳажмини ошириш, таркибини такомиллаштириш, географиясини кенгайтириш муҳим ва долзарб вазифалардан бири бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг мураккаб вазифалари қаторига киради.

Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижаси ўлароқ экспорт салоҳияти, унинг хажми ва географияси 2 баробарга ошган.

Бу борада туманимизда 2021 йил учун экспорт режаси 7,2 млн. доллар қилиб белгиланган бўлиб, Муҳтарам Президентимизнинг Республика экспорт салоҳиятини ошириш бўйича жорий йилнинг август ойида ўтказган видеоселектор йиғилишларида режани 30 фоизга ошириб бажариш юзасидан берган топшириқларига асосан туманимиз экспорт режасини 8,8 млн.доллар қилиб бажаришни мақсад қилганмиз. Жумладан 3,9 млн. долларлик саноат ва 4,9 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.

Жорий йилнинг 18 декабр кунига қадар жами 8,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 93,8 % га бажарилди. Шундан, 4,6 млн. долларлик саноат ва 3,7 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқарилди.

 

Маълумот учун: Экспорт хажми 2020 йилга нисбатан 111,4 %га ошган

 Йиллик 8,8 млн. доллар режани бажариш учун қолаётган 500 минг. Доллар экспорт хажми қуйидаги манбаалар ҳисобидан йил якунига қадар бажарилади.

-       қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 200 минг доллар, шундан, “Зухриддин Мухаммадюсуф агро экспорт” оилавий корхонаси томонидан - 100 минг доллар ҳамда “Фурқат экспорт инвест” хусусий корхоанси томонидан100 минг доллар мош маҳсулотлари ҳамда,

-       саноат йўналишида жами 300 минг доллар, шундан, “Furqat In Tex” МЧЖ томонидан – 200 минг доллар, “Feyxan-Klaster” МЧЖ томонидан 100 минг доллар калава ип маҳсулоти экспортга йўналтирилади.

Туманда умумий 6,5 гектар бўлган ер майдонларида 4 та, “Истиқлол” КСЗ,  “Темирйўлчи” КСЗ, “Томоша” Ёшлар КСЗ ҳамда “Узунчек” Ёшлар КСЗлар ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур кичик саноат зоналарида умумий қиймати 80,0 млрд.сўмлик 13 та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 491 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳозир кунга қадар 15,8 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 3 та лойиҳалар ишга туширилди.

Жумладан, 1-сектор худудида жойлашган умумий ер майдони 1,4 гектардан иборат “Томоша” Ёшлар КСЗда қиймати 5,6 млрд.сўмлик 5 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 161 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Мазкур ёшлар саноат зонаси қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, хозирда "Отабек Имконияти" хусусий корхонаси томонидан “Қурилиш материаллари эмулция, травертин, шпатлёвка, кафел клейи, акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилган. Қолган 4 та лойиҳаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2-секторда худудида жойлашган умумий ер майдони 1,8 гектардан иборат “Истиқлол” КСЗда қиймати 13,2 млрд.сўмлик 2 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 130 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Мазкур саноат зонасида 1,2 млрд.сўмлик “Кристал стайл” оилавий корхонаси томонидан трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга қабул қилиниб, бунинг натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, “Атлас Инвест Фурқат” МЧЖ томонидан “хўжалик гугурт ишлаб чиқариш” лойиҳасига 6 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиб, 45 та ишчилар фаолият юритмоқда. Хозирги кунда 40 фоиз технологиялар Хитой давлатидан олиб келиб ўрнатилган ҳамда лойиҳанинг 1-босқичи ишга туширилган.

3-сектор худудида жойлашган умумий ер майдони 1,5 гектардан иборат Узунчек” Ёшлар КСЗда қиймати 19,2 млрд.сўмлик 5 та лойиҳалар жойлаштирилиб, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 95 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Мазкур ёшлар саноат зонаси асосан дон ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга ихтисослашган. Ҳозирда "YUKSAK IMKON AGRO EXPORT" оилавий корхонасининг “Дон ва дуккакли махсулотларни қадоқлаш, қуритилган меваларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш” лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, 12 та янги иш ўринлари  яратилган. Корхона шу кунга қадар 100 минг доллар миқдорида экспорт амалга оширди.

Бундан ташқари 4 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан умумий қиймати 2,0 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, бино-иншоот қуриш ишлари якунланмоқда.

4-секторда жойлашган умумий ер майдони 1,8 гектардан иборат Темирйўлчи” КСЗда қиймати 42,0 млрд.сўмлик 1 та лойиҳа жойлаштирилиб, бунинг натижасида 105 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Хозирги кунга қадар лойиҳа ташаббускори “Мастона бўстони” МЧЖ томонидан “Ун заводи ташкил қилиш” лойиҳаси доирасида 7 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2021 йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида тасдиқланган 7-сонли йиғилиш баёнининг 23-банди ва Фурқат туман ҳокимининг 2021 йил
28 апрел кунги 358-сонли қарорига асосан “Ардахшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасида бўлган 910-контурдаги
2,5 гектар ер майдони “Технопарк” ташкил этиш учун ажратилган.

Ушбу “Технопарк”да Туркиялик инвесторлар томонидан 35 млн.долларлик тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 1 000 та янги ишчи ўрни яратилади, йиллик 110 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилади хамда йилига 8-9 млн.АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилади.

Хозирда Технопарк лойиҳаси ташаббускори "TRIO MIR TEKS" МЧЖ қўшма корхонаси, қурилиш компанияси ва вилоят ҳокимлиги ўртасида 3 томонлама шартнома расмийлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига
2021 йилда 3 та объект киритилган бўлиб, булар, туман ички ишлар бўлими маъмурий биносини янги қуриш, “Қушчи” МФЙдаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабни реконструкция қилиш, “Ардахшон” МФЙ Узун-чек қишлоғига 1 дона тик артезан қудуғи кавлаш ва 5 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди.

Туман Ички ишлар бўлими маъмурий биносини қуриш учун 6 млрд. 900 млн. сўм маблағ ажратилиб, Ҳозирги кунда 3-қаватига ғишт териш ишлари якунланиб, том ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ардахшон” МФЙ Узун-чек қишлоғига 1 дона тик артезан қудуғи кавлаш ва 5 км тармоқ тортиш учун 1 млрд. 600 млн.сўм. маблағ ажратилган бўлиб, хозирги кунда режадаги ишлар 100 %га бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Қушчи қишлоғидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш учун 2 млд. 800 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, хозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 7-сон баёнига асосан 2021 йил қўшимча дастурига асосан Ингичка қишлоғидаги 23-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилишга 6 млрд 260 млн.сўм, Катта-янги қишлоғидаги  66-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини янгидан қуришга 2 млрд 500 млн. сўм, Катта-янги қишлоғини ичимлик сув тизимларини яхшилаш мақсадида 4,5 км тармоқ ва 1 та қудуқ қазиш учун  424 млн.сўм, Ингичка қишлоғини ичимлик сув тизимларини яхшилаш учун 2 км тармоқ, 1 та қудуқ қазиш учун  284 млн.сўм, “Мустақиллик” МФЙ Янги хаёт кўчасини 700 метрни асфальтлашга 224,8 млн.сўм, “Янги” МФЙ Обод кўчасини 200 метрни асфальтлашга 59,8 млн.сўм, жами қўшимча дастур доирасида 9 млрд 753 млн.сўм маблағ сарфланиб, белгиланган объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 142-сонли қарорлари ижроси бўйича 2021 йилда Фурқат туманида 2 та яъни “Катта-янги” ва “Ингичка” МФЙларни архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 15,0 млрд 268 млн.сўмлик ишлар бажарилиши белгиланган.

 

Жумладан, Электр таъминотини яхшилаш бўйича тармоқ корхонаси хисобидан:

Ингичка” МФЙда 2 дона 160 кВа трансформатор, 134 дона таянч устунлари   ўрнатилди ва 2 км тармоқ тортилди, жами 166 млн.сўмлик ишлар бажарилди.

“Катта янги” МФЙда 1 дона 160 кВа трансформатор, 62 дона таянч устунлари ўрнатилди ва 2,1 км тармоқ тортилди, жами 286 млн.сўмлик ишлар бажарилди.

Газ таъминотини яхшилаш бўйича тармоқ корхонаси ҳисобидан:

“Катта-янги” МФЙга 12,9 млн. сўмлик 34 дона газ болонлар етказиб берилди.

“Ингичка” МФЙда 2,1 км табиий газ тармоғи, ҳамда 13 дона Газ тақсимлаш қурилмаси таъмирланди ва жами 15,0 млн.сўмлик ишлар бажарилди.

 

Ичимлик сув таъминотини яхшилашда.

Республика бюджети ҳисобидан “Ингичка” МФЙда 438 млн.сўмлик 3,7 км тармоқ тортилди ва 1 та иншоот ўрнатилди.

Республика бюджети ҳисобидан “Катта-янги” МФЙда 658 млн.сўмлик 
2,8  км тармоқ тортилди ва 2 та иншоот ўрнатилди.

Ички йўлни яхшилашда.

“Ингичка” МФЙда 1,0 млрд.сўмлик 2,2 км асфальтлаштириш ва 800 метр шағаллаш ишлари амалга оширилди.

“Катта янги” МФЙда 929,0 млн.сўмлик 2,2 км асфальтлаштириш ва 1,3 км шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Ирригация тармоқларини яхшилаш бўйича “Катта-янги” ва “Ингичка” МФЙларда 340 млн.сўмлик 2 км ирригация тармоқларини тозалаш ишлари олиб борилди.

Пиёдалар йўлакчаси  яхшилаш бўйича “Катта-янги” ва “Ингичка” МФЙларда 60 млн.сўмлик 1 км пиёдалар йўлаги қуриб битқазилди. 

Тунги кўча ёритиш тизимини  яхшилаш бўйича  “Катта-янги” ва “Ингичка” МФЙларда 72 млн.сўмлик 40 та тунги ёритиш жиҳозлари ўрнатилди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш бўйича “Ингичка” МФЙ ҳудудидаги 41-МТТ, Ингичка қишлоқ оилавий поликлиникаси, “Катта-янги” МФЙдаги 15-сонли МТТ, Катта-янги МФЙ Олатой қишлоғидаги 15-мактаб филиали биносида жами 10 млрд. 732 млн. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Катта-янги МФЙда “Обод қишлоқ” дастуридан ортирилган хамда хомийлар ва аҳоли маблағлари хисобидан 1,3 км шағаллаш, 200 метр асфальтлаш, 2 дона сув қудуғи таъмирлаш, 9,2 км ичимлик сув тармоқлари тортиш, 20 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, 613 та турар-жойлар таъмирлаш ишларига жами 4,6 млрд.сўм сарфланди.

Ингичка МФЙда “Обод қишлоқ” дастуридан ортирилган хамда хомийлар ва аҳоли маблағлари хисобидан 1,6 км шағаллаш, 600 метр асфальтлаш, 2 дона сув қудуғи таъмирлаш, 7,8 км ичимлик сув тармоқлари тортиш, 70 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, 638 та турар-жойлар таъмирлаш ишларига жами 4,8 млрд.сўм сарфланди.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича жами бўлиб, барча молиялаштириш манбалари хисобидан 24 млрд. 696 млн.сўм маблағ сарфланди.

Ғунча МФЙ Шўхай қишлоғида 124 та хонадон 3 та 5 қаватли, Чиркай қишлоғида 1 та 5 қаватли уй-жойлар ҳамда  “Қишлоқ қурилиш инвест” томонида 2 та 5 қаватли 60 хонадонли жами 184 хонадонли уй-жойлар қуриб битқазилиб фойдаланишга топширилди.

Туман маркази қиёфасини янгилаш доирасида Мустақиллик МФЙ худудида 4 млд. 647 млн.сўмлик пиёдалар ва велосипед йўлаги, тунги ёртиш чироқларини ўрнатиш, йўлни асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил
3 июндаги 284-Ф-сонли фармойишига асосан Фурқат туманида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида 28 та мактабларда 3,9 млрд.сўмлик жорий ва капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, туман худудидан ўтган Қўқон-Жиззах халқаро автомобил йўлида 6 млрд. 350 млн.сўмлик 8 км қисмида асфальтлаш ишлари, 2 млрд 800 млн.сўмлик янги давлат хизматлари агентлиги биноси қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Фуқаролар ташаббуслари махсус жамғармаси” орқали Эшон, Янги, Томоша МФЙларда 680 млн.сўмлик 1,1  км асфальтлаш ишлари, Қўқонбой, Янги, Кўк-дўппи, Чиркай МФЙларда 255 млн.сўмлик ичимлик суви тармоғи тортиш ва сув минораси таъмирлаш ишлари, 120 млн.сўмлик тиббиёт бирлашмасига лифт ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

2020 йилда Фурқат тумани аҳолини ичимлик суви билан қамраб олиш
74,0 фоиз бўлган бўлса, 2021 йил давомида 48,0 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 3 дона ичимлик суви қудуғи қазилиб, хозирги кунда туман ахолисини ичимлик суви билан қамраб олиш даражаси 85%ни ташкил этмоқда.

Фурқат туманида 2021 йил якуни билан макроиқтисодий кўрсаткичлар бажарилиши тўғрисида.

2021 йил якуни билан:

-         саноат маҳсулотлари ҳажми 340,7 млрд.сўмни, ўтган йилга нисбатан 122,4 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 2,8 млн.сўмга;

-         хизматлар хажми 287,8 млрд.сўмни, ўтган йилга нисбатан 117,1 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 2,4 млн. сўмга;

-         қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хажми 1,1 трлн.сўмни, ўтган йилга нисбатан 105,3 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 9,2 млн. сўмга;

-         пудрат ишлари ҳажми 185,6 млрд.сўмни, ўтган йилга нисбатан 110,4 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 2,4 млн. сўмга тўғри келади.

2021 йил якуни билан макроиқтисодий кўрсаткичлар бажарилиши учун туманидаги барча мавжуд захира ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этилмоқда.

2020-2021 ўқув йилида 1497 нафар 11-синф битирувчиларидан бугунги кун холатига 454 нафар ўқувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, шундан 136 нафари давлат гранти асосида олий таълимга қабул қилинди. Олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича 30,3 фоизни ташкил этиб, вилоятда
2-ўринни эгаллаб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,0 фоиз ошган.

Ўтган ўқув йилига нисбатан педагог кадрлар салоҳияти олий тоифали ўқитувчилар  53  нафардан 146 нафарга яъни 5,8%га, биринчи тоифали ўқитувчилар  306 нафардан 484 нафарга яъни 8,1%га ошиб, туман кўрсаткичи вилоятда 1-ўринга эга бўлди. 

Шунингдек, Ахмад Ал-Фарғоний номли халқаро физика олимпиадасида
35-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Каримова Севинчбону Азимжон қизи бронза медалига эга бўлди.

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтсам,

Қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган жами экин майдони 14932 гектар бўлиб, шундан,

-         6630 гектарга кузги бошоқли дон,

-         5425 гектарга пахта,

-         1082 гектарга сабзавот,

-         340 гектарга полиз,

-         357 гектарга  картошка,

-         449 гектарга дуккакли экинлар,

-         649 гектарга чорва озуқа экинлари экиш режалаштирилган.

         2021 йилда 6630 гектарга 203 та фермер хўжаликлари томонидан кластер усулида бошоқли дон экилиб, парваришлаб, ғалладан ялпи хосилдорлик  46,5 минг тонна ёки гектаридан 70-75 центнер хосил олинди. Шундан, давлат эҳтиёжи учун 19,5 минг тонна, кластерга  5,2 минг тонна ғалла хосили сотилиб, фермер хўжаликларимиз ихтиёрида 21,8 минг тонна дон қолди.

Фермермер хўжаликларимизнинг 5425 гектарга экилган пахта майдонларидаги хосил кластер усулида етиштирилиб, бу йилги олинган ялпи хосил 19,4 тонна ёки гектаридан 35,8 центнер хосил олинди.

Туманда фермер хўжаликларимиз томонидан 2022 йил хосили учун хам пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 6630 гектарга экилган ва тўлиқ униб чиққан ғалла майдонларида барча ишлар агротехника қоидалари асосида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Чигит экиш режалаштирилган 5425 гектар майдонларда кузги-қишки агротехника ишлари жадал бошлаб юборилган. Ерларни шудгорлаш, пол олиш ва яхоб суви бериш ишлари, чигит экиш мавсумида қатнашадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларни таъмирлаш ишлари хам якунига етказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларда сайловолди дастурида белгиланган мақсадларидан келиб чиқиб, 2022-2026 йилларда режалаштирилган асосий вазифалар ва мақсадли параметрлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтаман.

Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, келгуси беш йилда туманда 29,0 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратилади, жумладан, 2022 йилда 4000 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режа қилиб белгилаб олдик.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва  янги иш ўринлари яратиш дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида белгиланган топшириқлар ижросини муддатида таъминлаш бўйича ҳам келгуси 5 йиллик вазифаларни белгилаб олдик.

Бунда:

-  пахта ва ғалладан қисқартилган ер майдонларини ижарага бериш орқали 2100 та;

-  аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали 400 та;

-  тадбиркорликни ривожлантириш орқали 3500 та;

-  инвестиция дастурлари доирасида 3000 та;

-  ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш орқали 700 та;

-  Жамоат ишларига жалб этиш хиобига 1800 та;

-  Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ўзини-ўзи банд қилиш орқали 16800 та иш ўринлари яратилади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

2022-2026 йилларда Иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан мақсадли параметрларни белгилаб олдик.

Жумладан, 2026 йилда:

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 660,6 млрд.сўмга ва 2021 йилга нисбатан 1,9 баробарга ошириш;

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 2,1 трлн.сўмга ва 2021 йилга нисбатан 1,9 баробарга ошириш;

- Хизматлар ҳажмини 1,4 трлн.сўмга ва 2021 йилга нисбатан 4,8 баробарга ошириш;

- Қурилиш пудрат ишлари ҳажмини 335,0 млрд.сўмга ва 2021 йилга нисбатан
1,8 баробарга ошириш асосий мақсаб қилиб белгилаб олинди.

Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилаётган “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимига туманда фаолият кўрсатаётган салохиятли рахбар ходимларни танлаб олиш ва фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш, уларга барча зарурий шароитларни яратиб бериш барча имкониятлардан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сонли қарорининг 8-бандида 2021-2023 йиллар давомида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан қарорнинг 5-иловасига мувофиқ Фурқат туманида деҳқон бозори ва савдо комплекслари барпо этилиши белгиланган.

Бундан ташқари, туман худудидан ўтувчи “Қўқон-Жиззах А-376” халқаро йўли бўйида жойлашган экин ери тоифасига кирувчи майдонларда дехқон бозори, савдо комплекси, истироҳат боғи, аквапарк, технопарк ва хизмат кўрсатиш объектлари (меҳмонхона, йирик умумий овқатланиш хизматлари, Логистика Маркази, кимёвий тозалаш хизмати, фитнес клуб, маиший техникалар таъмирлаш устахоналари, реклама хизматлари ва шунга ўхшаш замонавий хизмат кўрсатиш лойиҳалари) ташкил этиш учун 28,4 гектар ер майдонини туман экин ери балансини камайишига таъсир этмаган холда хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш учун ер ажратиш кўзда тутилмоқда.

Лойихаларни амалга ошириш ҳисобига:

-  1500 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш;

-  2400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш,

-  йиллик 15,0 млрд.сўм туман бюджетига солиқ тушумлари тушириш;

- хизмат кўрсатиш ҳажмини қарийиб 572,0 млрд.сўмга ёки 3-4 баравар ошириш;

хизмат кўрсатиш бўйича вилоятдаги улушимизни 4,0 %га (2020 йил якуни билан 1,1 %га тўғри келган) кўтариш мақсад қилинган.

Фурқат туманида 2022-2026 йилларда умумий қиймати 3,5 трлн. сўмлик бўлган 430 дан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режа қилинди.

Жумладан, 2022 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 31 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 603,1 млрд. сўмни ташкил қилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 761 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.

Келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг қиймати 563 млрд.сўм бўлган 10 та лойиҳалар саноат йўналишидаги, умумий қиймати 30 млрд.сўм бўлган 16 та лойиҳалар хизмат кўрсатиш йўналишидаги, умумий қиймати 10 млрд.сўм бўлган 5 та лойиҳа қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларни ташкил қилади.

Келгуси беш йилда туман экспорт ҳажмини 3 баробарга ошириш орқали
27 млн. долларга, шундан, саноат маҳсулотлари экспортини 15 млн. долларга етказиш чоралари кўрилади. 2021 йилда туманда амалга оширилган экспорт хажмини 125 фоизга ошириб, келгуси йил учун 10,8 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш белгилаб олинган.

Жумладан, саноат йўналишида 7,2 млн. доллар "FURQAT IN TEX" МЧЖ (калава ип), "Feyxan-Klaster" МЧЖ (калава ип), "POP PAXTA MOMIGI" МЧЖ (той пахта), "XUSSAIN BARNO FF" МЧЖ (пахта чиқиндиси), "SULTAN AGRO IMPEKS" МЧЖ (семичка), "FURQAT TEKS" МЧЖ (газлама) ҳамда "GOLDEN VALLEY 2017" МЧЖ (супурги) лар томонидан амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида эса 3,6 млн. доллар "FURQAT-EXPORT-INVEST" х/к (дуккакли маҳсулотлар), "ZUHRIDDIN MUHAMMADYUSUF AGRO EKSPORT" о/к (қуритилган мевалар ва дуккакли маҳсулотлар), "GOLDEN VALLEY 2017" МЧЖ (мева ва сабзавотлар), "YUKSAK IMKON AGRO EХPORT" о/к (дуккакли маҳсулотлар), "SULTAN AGRO IMPEKS" МЧЖ (мева ва сабзавотлар) ҳамда "OASIS SAFFRON" МЧЖ (мева ва сабзавотлар) лар томонидан амалга оширилади.

2022 йилда жами 35 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Бунда янги ташкил қилинган "FURQAT IN TEX" МЧЖ МЧЖ ҚК (Хитой) нинг “Калава ип ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 10 млн. доллар, туманда ташкил қилинаётган ТЕХНОПАРК ҳудудида “TRIO MIR TEKS" МЧЖ (ТУРКИЯ) томонидан “Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 10 млн. доллар, "BNBM Building Materials Central Asia" хорижий корхонаси (Хитой) томонидан “Гипсокартон ва метал профиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 10 млн. доллар, янги ташкил қилинган кичик хорижий ва қўшма корхонлар томонидан 3 млн. доллар ҳамда бошқа хўжалик субъектларига наслли чорва моллари ва бошқа йўналишлар учун 2 млн. доллар хорижий кредитлар ўзлаштириш режалаштирилган.

2022 йилда Қўқонбой МФЙ ҳудудида жойлашган 1,4 гектар бўш ер майдонида ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур ёшлар саноат зонаси 5-10 сотихдан 13 та лотларга ажратилиб, ёш тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан келгуси 5 йилда пахта ва ғалла майдонларидан қисқартириладиган 491 гектар майдонларни аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача очиқ танлов асосида, узоқ муддатга ижарага бериш орқали, 3000 та иш ўринлари яратишни аниқ мақсад қилиб белгилаб олдик, жумладан, 2022 йилда 190 гектар ер майдонлари ажратиш кўзда тутилган.

Туманда 2022-2026 йилларда 17 та тик артезиан қудуқларни қазиш ҳисобига 1600 мингта хонадоннинг сув таъминотини яхшилаш, томорқада экин экиш имкониятини яратилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида “Фуқаролар бюджети” доирасида аҳолининг энг долзарб масалаларини ҳал этиш мақсадида 2022 йилда 6,5 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Келгуси 5 йилда электр, сув, канализация ва йўл инфратузилмаларини яхшилашга 305 млрд.сўм маблағ йўналтирилади.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, 320 км электр тармоқларини янгилаш, 55 та трансформатор пунктларини ўрнатиш ва катта қувватлисига алмаштиришга 30,1 млрд.сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади;

Жумладан, 2022 йилда 66,0 км тармоқ, 13 та трансформатор пунктини янгилаш ва реконструкция қилинади.

Йўл инфратузилмасини яхшилаш учун келгуси беш йилда 44,2 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 280 км йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 2022 йилда – 20,6 км йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Туманда 2022-2026 йилларда 22 та 800 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши натижасида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши 2 баробарга оширилади, жумладан 2022 йилда 4 та 80 хонадонли уйлар қуриб битқазилади.

Келгуси беш йилда 800 та оилага, ипотека кредити бўйича 40 млрд.сўм субсидия ажратиш ва 200 та уй-жойни оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёллар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга бериш кўзда тутилган.

Туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида келгуси беш йилда 4 гектар майдонга 140 млн.сўмлик  мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ва 63 млн.сўмлик томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Энди ижтимоий сохаларда амалга ошириладиан ишларга тўхталиб ўтсам,

Туманда тиббиёт тизимини ривожлантириш учун давлат бюджетидан келгуси беш йилда жами 39,2 млрд сўм маблағ ажратилиши кўздап тутилмоқда.

Мазкур маблағларини ўзлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бажариладиган ишларнинг манзилли дастурлари ишлаб чиқилади.

Жумладан, 2022 йилда дори дармон учун 1,5 млрд.сўм, қурилиш-таъмирлаш ишларига 4 млрд.сўм, тиббий жиҳозлар ва ускуналарга 1 млрд.сўм, бошқа харажатлар учун 0,8 млрд.сўм, жумладан:

2023 йилда 7,5 млрд.сўм,

2024 йилда 7,8 млрд.сўм,

2025 йилда 8,1 млрд.сўм,

2026 йилда 8,5 млрд.сўм маблағ ажратилади.

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш мақсадида, 1 та янги оилавий шифокорлик пункти барпо этиш ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш мақсад қилиб олинди.

Бирламчи тиббий хизматда дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилиш учун ажратиладиган маблағларни 3 баробарга ошириш, бунинг учун, бюджетдан ҳар йили камида 0,5 млрд сўмдан ажратиш масаласида ҳам масъуллар билан биргаликда чоралар кўрилмоқда.


Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Муҳтарам юртбошимиз ва Ҳукуматимиз мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш, келажагимиз ворислари бўлган болалар учун барча шароитларни яратиш учун қайғураётгани, бу борада катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганидан хабаримиз бор. Туманда мактабгача таълим соҳасини янада ривожлантириш учун янгидан 47 та давлат, хусусий ва уй боғчалари ташкил этиш, 14 та ( 4 та янги қурилиш ва 10 та реконструкция) давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш орқали қамров даражасини 91,0 фоиздан 98,3 фоизга етказиш учун аниқ мақсад ва режаларни белгилаганмиз.

Туман бўйича янгидан ташкил этиладиган ва реконструкция қилинадиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган Инвестиция дастурига таклифлар тайёрланмоқда.    

2022 йилда – Навбаҳор” МФЙдаги 1-сонли МТТ;

2023 йилда – Томоша” МФЙдаги  5-сонли МТТ;

2024 йилда – Чек-кўприк” МФЙдаги  7-сонли МТТ;

2025 йилда – “Қизилқиёқ” МФЙдаги 31-сонли, “Чекчувалдоқ” МФЙдаги 28-сонли МТТ;

2026 йилда – “Калдушон” МФЙдаги  42-сонли, “Эшон” МФЙдаги 10-сонли МТТни  реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш ҳисобига келгуси беш йилда қарийб 2145 нафар мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинади.

Тумандаги умумтаълим мактабларининг қувватини ошириш учун келгуси беш йилда 19 та мактабларни янгидан қуриш ёки реконструкция қилиш ҳисобидан янги ўқув биноларида ўқувчилар қамровини 10979 та ўринга ошириш режалаштирилди.

Туман бўйича умумтаълим мактабларининг қувватини ошириш мақсадида янгидан ташкил этиладиган ва реконструкция қилинадиган мактабларни Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган Инвестиция дастурига таклиф тайёрланмоқда. 5 йил давомида 19 та мактаблар реконструкция қилинади. Шундан 2022 йилда 2 та мактаблар реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жахон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Фурқат туманида 6,6 млн.доллар маблағ ажратилди.

Бунинг учун 11 та МФЙлар яъни Томоша, Чеккўприк, Эшон, Ҳайит, Кичик янги,Эски, Болтакўл, Шунқор, Калдушон, Ўртақўрғон, Чилгижийда МФЙлар танлаб олинди. Ушбу МФЙларда 2022-2024 йилларда Жаҳон банкидан ажратилиши кўзда тутилган маблағларни ўзлаштириш ҳисобига электр, сув, йўл ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди.

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

Юқорида мен барча соҳаларда туманимизда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда янги йилда ўз олдимизга қўйган мақсад ва режалар хусусида тўхталдим.

Пандемия туфайли ёки бошқа объектив ва субъектив сабаблар натижасида бой берилган имкониятлар, амалга ошмай қолган режаларимиз ҳам бўлди. Буни тан олишимиз керак. Лекин  туманнинг меҳнаткаш ва бағрикенг халқи, туман фаоллари, барча соҳа вакиллари бор имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамжихатлик билан иш юритиб, кўплаб соҳаларда юқори натижаларга эришганини ҳам таъкидлашимиз лозим.

Шу кунларда келгуси йиллар учун аниқ мақсад ва режаларни белгилаб олишимиз керак. Янги йил арафасида барча ташкилот ва корхоналар, соҳа вакиллари ортда қолаётган йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиши, танқидий таҳлил қилиши, янги имкониятларни излаб топган ҳолда келгуси йиллар учун асосланган ҳамда пухта режаларни тузиши лозим.

Ҳамммамиз яъни ҳокимлик вакиллари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар етакчилари, депутатларимиз ва фаолларимизнинг асосий мақсадимиз – туманимиз, вилоятимиз ва мамлакатимизни янада тараққий эттириш, пировардида халқимизнинг фаровонлиги ва турмуш шароитларини янада юксалтиришга қаратилган.

Ўйлайманки, туманимизнинг олийжаноб халқи билан бир ёқадан бош чиқариб, келгусида ўз олдимизга қўйган марраларни албатта забт этамиз!

Шу мақсадларни рўёбга чиқаришда барчангизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ва омонлик тилайман.


Эътиборингиз учун раҳмат, соғ ва саломат бўлинглар!