Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


САХОВАТ КАРВОНЛАРИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ

×

 2020-05-23 11:16:55    76

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрия ишлари улуғ айём Рамазон ойида янада кенг қулоч ёйди. Жумладан, 23 май куни тўрт сектор раҳбарлари  ўз ҳудудларида эҳтиёжманд оила вакиллари учун озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатдилар.

Дастлаб эҳтиёжманд оилаларга тарқатиладиган махсулотлар миқдори ва рўйхати ҳамда масъул етказиб бериладиган оилалар сони Халқ депутатлари туман Кенгашида тасдиқланди.

Ушбу туҳфалар "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатининг жамғармаси ҳисобидан ҳамда тумандаги саховатпеша тадбиркорларнинг кўмаги билан кам таъминланган, карантин вақтида ишсиз қолган ва ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд 300 дан зиёд хонадонларга кириб борди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 4 та сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари масъуллигида ўз эгаларига тарқатилмоқда.

Ушбу хайрли ишда Фарғона вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳам кўмаклашмоқда.

Ҳайит айёми арафасида туманимиздаги жами 586 нафар хонадонларга ана шундай саховат карвонлари жўнатилади. Ушбу хайрли ва савобли иш бугун ҳам давом этади.