Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 35 Users Statistics phone helpline


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

×

 2021-09-27 15:13:49    225

Download pdf
Print out


Тадбиркорликни ривожлантириш,  тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Бугун, 27 сентябрь куни “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлар билан учрашув ва қабул ўтказилди. Масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда тадбиркор ва ишбилармонлар, лойиҳа ташаббускорлари, экспортчи корхоналар вакиллари секторлар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, ариза, шикоят ва таклифларини баён қилдилар.

Қабул давомида банкдан кредит олиш масаласида 5 та, кадастр ва қурилиш масаласида 5 та, электр таъминоти ҳамда жой масалаларида биттадан, жами 17 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу куннинг ўзида 6 та масалага ижобий ечим топилди. Қолган мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

"Тадбиркорлар уйи" да кунлик тушган мурожаатлар, масалалар ва уларнинг ечим топаётганлиги ҳолати туман ҳокими томонидан ўрганилди. Ўрганиш якунида масъул ташкилотлардан бириктирилган ҳодимларга огохлантириш ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ