Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТУМАН ҲОКИМИ НУРОНИЙЛАРГА ОШ БЕРДИ
2021-10-21 09:11:05 245
Кексага кўмак бер – суянган тоғинг, Буни тушунасан қариган чоғинг.
Носир Хисрав
Нуронийларимиз хонадонимиз фариштаси, улар дуолари билан ҳаёт йўлларимизни чароғон этадилар.Халқимизда кексаларни ардоқлаш, уларнинг панд-насиҳатларини тинглаб ўгитларига қулоқ солиш асрдан асрга ўтиб келаётган қадриятга айланган. "Ёш келса — ишга, қари келса — ошга" деган мақолнинг асил маъноси ҳам нуронийларга бўлган ҳурмат ифодасидир.Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов Жангкетмон МФЙ Қулбобо қишлоғида яшовчи нуронийлар учун "Оталар чойхонаси" да ош ташкиллади. Кайвонилар билан бирга самимий, расмиятчиликдан ҳоли руҳда суҳбатлашилди. Туманни ривожлантириш, муаммоларни бартараф этишда амалий таклифлар тингланди. Туман ҳокими 82 ёшли отахонга юзланиб, сайлов жараёнини ташкиллашда нуронийларга суянишини, 24 октябръ куни ўзлари бош бўлиб, "Бир сайловчи - бир овоз" тамойилига риоя қилган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришда ёшларга ибрат бўлишларига ишонч билдирди. Ўз навбатида нуронийлар ҳам бир пиёла чой устида туман ҳокими билан суҳбат қурдилар. Нуронийлар вакилининг 1,5 километр ички йўлни шағаллаш борасидаги мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилди.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ